Депутат ташаббуси билан 52 нафар аълочи ўқувчиларга навбатдаги стипендия берилди
26.03.2024, 12:11
O’zLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Азизбек Қосимов ташаббуси билан 2020 йилдан буён Қувасой шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг фаол ва аълочи ўқувчилари учун стипендия таъсис этилган.
Депутат томонидан анъанага кўра учинчи чорак давомида синфлар ўртасида энг юқори натижаларга эришган ҳамда мактабда ташкил этилган фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган навбатдаги 52 нафар аълочи ўқувчиларга пул мукофоти топширилди.
Тадбирда сўз олган Қувасой шаҳар хокими ўринбосари А.Мамажонов ҳамда халқ депутати Қувасой шаҳар Кенгаши депутати А.Қосимовлар барча ўқувчиларни яхши ўқишлари, дарсларда фаол қатнашишлари, келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб улғайишларига катта ишонч билдирдилар.
Тақдирлаш маросимида иштирок этган мактаб жамоаси ва ота-оналар ушбу хайрли ишда бош бўлган депутатга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
журналист.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди
28.04.2024, 12:55
-
Асаларичиликни пахтаободликлардан ўрганинг!
28.04.2024, 12:51
-
Депутат риштонлик сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди
28.04.2024, 12:48
-
Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди
28.04.2024, 12:46
-
Жондорлик тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда
28.04.2024, 12:45
Фикрингизни қолдиринг