O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

27.03.2024, 13:39

O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти  Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Урсула Гачек бошчилигидаги делегацияси  билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси А.Хаитов делегация вакилларини партия фаолиятининг ҳозирги кундаги  устувор йўналишлари  билан таништириб ўтди.

Фикр алмашинувлар чоғида кейинги йилларда Ўзбекистон сиёсий партияларининг ЕХҲТ институтлари, жумладан, ДИИҲБ билан ҳам  ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашгани  қайд этилди.

Учрашув сўнггида томонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга  атрофлича жавоблар олдилар.

Тадбир очиқ ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.

 

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+