Жиззахлик талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди
02.04.2024, 17:05
O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан Жиззах Политехника институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда 10400 нафардан ошиқ талабалар таҳсил олаётган мазкур институт – нафақат вилоятдаги, балки республикамиздаги кўзга кўринган олий таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Фарҳод Одилов, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳиби Нигинахон Хожибоқиева, партия фаоллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда, дастлаб сиёсий куч босиб ўтган шонли йўл, бугунги кунда депутатлар ва фаоллар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Сўнгра депутатлар ва тадбир иштирокчилари ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда талаба ёшларнинг юртимиздаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий жараёнларга нақадар қизиқишлари баланд эканлиги яққол кўзга ташланди.
Тадбир сўнгида партия сафига кириш ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш истагини билдирган талабалар рўйхати шакллантирилди.
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг