Кўрсатилмаган хизмати учун аҳолидан коммунал тўлов талаб қилинмоқда
02.04.2024, 17:23
Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳига Давлатобод туманидаги кўп қаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан шикоят аризаси келиб тушди.
Унда таъкидланишича, "Иссиқлик манбаи" корхонаси билан тумандаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар ўртасида икки томонлама шартнома тузилган бўлиб, корхона куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларига иссиқ сув етказиб бериш, истеъмолчилар эса фойдаланилган иссиқ сув учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятларини зиммаларига олганлар. Лекин корхона мавсумда хонадонларга иссиқликни тўлиқ етказиб бермагани ҳолда истеъмолчилардан коммунал тўловни талаб қилган.
Депутатлик йиғилишида ушбу мурожаат муҳокама этилди. Ҳар икки томоннинг фикрлари эшитилди. Депутатлар корхона вакилига бир нечта саволлар бериб кўрди. Шунингдек, йиғилишда иштирок этган Наманган шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходими ҳам муаммо юзасидан қонун талаблари доирасида тушунча берди.
Йиғилишда ушбу масала депутатлар назоратига олинди ва уни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
-
Ўзаро манфаатли ва ишончли ҳамкорлик янги марраларга чорлайди
04.05.2024, 20:03
-
Оҳангарондаги ишбилармон аёллар фаолияти қўллаб-қувватланди
04.05.2024, 20:01
-
Жондорлик депутатлар ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилинди
04.05.2024, 18:00
Фикрингизни қолдиринг