Навоийнинг олис ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди

04.04.2024, 11:10

Навоийнинг олис ҳудудида тиббий кўрик ташкил этилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати, Маҳфуза Ҳамраева партиянинг “Аёллар қаноти” билан биргаликда вилоят марказидан салкам 400км узоқликдаги олис худудларидан бири бўлган Томди туманида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалининг акушер-гинекологлари, скрининг бўйича УТТ мутахассислари томонидан ҳомиладор ва туғиш ёшидаги 200 нафарга яқин аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида саломатлигида нуқсони бор хотин-қизларга мутахасислар томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди. Ҳамда Скрининг  бўйича УТТ мутахассиси томонидан пренатал ташхис хонаси фаолияти ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, бирламчи бўғинда патронаж дояларнинг вазифалари бўйича семинар ташкил этилди.

А.Узоқов

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    613
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+