Депутат деҳқон бозорларда нарх-наволарни ўрганди
17.04.2024, 17:21
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати Рахима Юлдашева ва ишчи гуруҳ аъзолари Беруний туманида жойлашган "Шаббоз" деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари ўрганилди.
Бозор маъмурияти томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида “Элга хизмат” расталари ташкил этилган. Бу ерда бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.
Ўрганиш давомида гўшт расталаридаги бепарволиги, тозалик ва гигена қоидаларини бузиб савдо қилаётган айрим тадбиркорлар огоҳлантирилди. Бозор ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи лаборатория фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Айрим товуқ гўшти маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлар маҳсулот яроқлилиги бўйича хулоса олмаган ҳолда савдо қилаётгани аниқланиб, бу ҳолатларни олдини олиш хусусида ҳам масъуллар огоҳлантирилди.
Аҳолининг истеъмол ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда, уларга сифатли ва истеъмолга яроқли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида бу каби назорат тадбирини мунтазам равишда олиб бориш ўз долзарблигини йўқотмайди.
Ўрганиш давомида депутат "Шаббоз" деҳқон бозори раҳбарияти билан ҳам суҳбатлашиб, ўз тавсияларини бердилар.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон соғлиғи билан боғлиқ нормалар янада кўпайиб, такомиллаштирилди
30.04.2024, 16:15
-
Қашқадарёда “O‘zLiDeP боғи” яратилди
30.04.2024, 15:45
-
Депутат бахмаллик томорқачилар фаолиятини ўрганди
29.04.2024, 21:02
-
Хусусий оилавий корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – фаолиятимиз мезони
29.04.2024, 20:54
-
Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди
29.04.2024, 20:53
Фикрингизни қолдиринг