Талаба ёшларни қийнаётган муаммолар депутат назоратига олинди

18.04.2024, 09:57

Талаба ёшларни қийнаётган муаммолар депутат назоратига олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Наврўз Ризаев, партия фаоллари иштирокида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг сиёсий платформаси ва келгуси режалари ҳақида кенг маълумот бериш билан бир қаторда, Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Ўтган 2023 йилда Қонунчилик палатаси томонидан 100 та қонун қабул қилиниб, сенатга юборилгани, 20 марта ҳукумат аъзолари ва давлат органлари раҳбарларининг ахбороти эшитилгани, мансабдор шахсларга 15 та парламент сўрови, 134 та депутат сўрови юборилганлиги таъкидланди.

Мулоқотда бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлар ва хусусий сектор вакиллари томонидан ташкил этилаётган олийгоҳлар сони йил сайин кўпайиб бораётгани, бугунга кунга келиб улар сони 200 дан ошганлигига урғу берилди. Бу ҳам ЎзЛиДеПнинг устувор мақсад ва вазифаларидан бири эканлиги айтиб ўтилди.

Мазкур институт мисолида мулоҳаза юритиларкан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилган қиймати 3,2 млрд. сўмлик 2 та амалий лойиҳалар бажарилиб, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Тадбиркорлар Кенгаши” томонидан 2 нафар институт иқтидорли талабалари Стартап лойиҳалари, қиймати 75,6 млн. сўмга молиялаштирилган.

Учрашувда мазкур институтда таҳсил олаётган талаба ёшларнинг ҳам таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Жумладан, Аграр институти тасарруфидаги 2 та кўп қаватли бинони ётоқхонага айлантириш масаласи муаммо сифатида кўтарилди. Чунки, олийгоҳда бугунги кунда 1600 нафар талабалар таҳсил олмоқда ва талаб ёшларни ётоқхона билан таъминлаш долзарблигича қолмоқда. Мазкур масала депутат томонидан назоратга олиниб, ижобий ечим топишлигини билдирди.

Институт ўқитувчи ва талабалари томонидан ЎзЛиДеП сафига кириш таклифлари ҳам билдирилди. 

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+