Депутат Қарши шаҳридаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди

18.04.2024, 11:38

Депутат Қарши шаҳридаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ва мактабгача таълим, оилавий боғчалар ҳамда хусусий клиникаларда ўрганишлар олиб борди.

Қарши шаҳридаги “Авитсенна” нодавлат таълим мактабига қилинган ташрифда мактаб раҳбари Халимов Муродилла хусусий мактаб 2020 йилда ташкил этилганлиги, 600 ўринга мўлжаллаб очилганлиги, ҳозирда мактабда 400 нафар ўқувчилар 5-11 синфларда таҳсил олаётганлиги, мактаб битирувчиларининг 85 фоиз ОТМларга ўқишга қабул қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Мактабда 40 нафардан ошиқ педагог кадрлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Махсус синфлар тааллуқли жиҳоз ва ускуналар билан жиҳозланган, ўқувчилар учун ошхонада бепул овқатланиш йўлга қўйилган бўлиб, ётоқхона фаолияти ҳам мавжуд. Миллий сертификат олган ўқитувчилар сони ҳам 4 нафарни ташкил этиб, улар сафи ошиб бормоқда.

Мактабнинг педагог кадрлари билан бўлиб ўтган мулоқотларда Халқ таълими вазирлиги томонидан давлат мактаблари учун ўтказилаётган танловларда хусусий мактаб жамоаларининг иштирок этишларига жалб этилмаётганлигини билдириб, мактабнинг спорт ўйингоҳи учун майдон йўқлиги ҳақида мактаб жамоаси маълум қилди.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги “ОРЗУ-ГЕНИЙ” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан ҳам танишилди. Мазкур муассаса 2019 йилнинг 1 декабрида фаолиятини бошлаган бўлиб, асосан рус тилига ихтисослаштирилган. 200 ўринга мўлжалланган ташкилотда барча зарур шарт-шароитлар талаб даражасида ташкил этилган. Ташкилотнинг тажрибали раҳбари Орзугул Зайниева кўргазмали ташвиқот воситалари ва қуроллар миллийликка йўғрилилганлиги ва бевосита тарбиячилар томонидан ясалганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбиркор томонидан ҳудуд талабларидан келиб чиқиб, 2022 йилда “Равшанова Гулруҳбегим Қахрамон қизи” ОНМТТ ҳам ташкил этилган бўлиб, 2 та гуруҳда 50 нафардан ортиқ болажонлар тарбияланмоқда.

Халқ ввакили Қарши шаҳридаги “GHERFUL KIDS” Нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Нодавлат таълим муассасаси уч қаватли бинодан иборат бўлиб, унда 150 нафар бола тарбияланяпти, боғчада давлат талабларига асосланган “Илк қадам” Дастури асосида таълим тарбия олиб борилмоқда. Боғчада чет тилини мукаммал ўргатиш, болаларни спорт билан шуғилланишга ихтисослаштирилган. Муассасада 12 нафар педагоглар, 7 нафари олий ва 5 нафари ўрта махсус маълумотли бўлиб, 2 нафар спорт мураббийлари спорт тўгаракларга раҳбарлик қилиб келишмокда.

Ўрганишлар давомида нодавлат тиббиёт муассасаларининг ҳам фаолияти ўрганилди.

Қарши шаҳридаги “Биомед” хусусий тиббиёт даволаш муассасаси раҳбари Байрамали Аннаев билан бўлиб ўтган суҳбатда 85 ўринга мўлжалланган мазкур тиббиёт муассассасида 87 нафар тажрибали шифокорлар ва ишчи ходимлар фаолият кўрсатиши, хусусий шифохонага фарзанд талаб сифатида шифо излаб республиканинг турли ҳудудларидан, Тожикистон, Туркманистон ва ҳаттоки, Афғонистон давлатларидан ҳам ташриф буюрувчи беморлар борлигини айтиб ўтди.

Таклифлар масаласида мазкур муассасада канализация тизими йўқлиги ўта оғир муаммо бўлиб, бу масала ҳанузгача ўз ечимини топмай келаётганлиги, кунига 5 тоннагача ҳосил бўладиган оқава сув қазилган чуқурга сиғмасдан қолаётганлиги, уни ҳар куни ташиб чиқариш катта маблағ талаб этаётганлигини муассаса раҳбари алоҳида таъкидлаб ўтди.

Хусусий тиббиёт муассасадаги бу масала бўйича ўрганиш ва керакли вазирликка таклиф билдиришга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    94
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+