Юрагида ўзгариш борлиги аниқланган нукуслик А.Аймахановага O‘zLiDeP бепул даволаниш учун йўлланма берди

25.04.2018, 19:24

Юрагида ўзгариш борлиги аниқланган нукуслик А.Аймахановага O‘zLiDeP бепул даволаниш учун йўлланма берди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш – O‘zLiDeP эътиборида” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда Республика Онкология диспансери, Саломатлик илмий-тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан аёллар орасида кўп учраётган саратон бези (мастопатия) ва бачадон бўйни саратонининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳамда унинг олдини олиш бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

– Кейинги пайтларда хотин-қизлар орасида саратон касаллигига чалинганлар кўп учраяпти, – дейди Республика Онкология диспансери радиолог шифокори Т.Нурманова. – Шу боис аёлларимиз ҳар 6 ойда мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туриши, кўкрак қисмида бирон бир оғриқни сезса, зудлик билан шифокорга кўриниши керак. Айни чоғда 18-45 ёш оралиғидаги аёллар орасида мастопатия касаллиги, 40-50 ёшли аёллар орасида эса, бачадон бўйни саратони кўп учрамоқда. Шунинг учун ҳам аёлларимиз вақтида соғлигига эътибор бериб, керакли муаложаларини олиб туриши даркор.

Тадбирда хотин-қизларимизга саратон касаллигининг келиб чиқиш тарихи, унинг бошқа касалликлардан фарқи, касалликнинг олдини олишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича малакали мутахасислар томонидан зарур кўрсатмалар берилди.

– Партия ташаббуси билан ташкил этилган тиббий кўрикда ЭКГ, УЗИ, акушер гинеколог, эндокринологлар кўригидан ўтдим, – дейди “Ботаника” МФЙ маслаҳатчиси А.Аймаханова. – Шифокорлар юрагимда ўзгариш борлигини айтиб, керакли дори-дармон воситаларини ёзиб беришди. Энди O‘zLiDeP томонидан берилган йўлланма билан Республика касалхонасида бепул даволанаман.  

Таъкидлаш керак, тадбир давомида 21 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган беморларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди ва бепул даволаниш учун йўлланмалар берилди.  

Асем СИРИМБЕТОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гульнара Рахманова 2018-04-26 17:54:02

Ойла бу жамиятимиз бир булаги, жамият мустахкам булиши албатта ойлалар фарованлигида. Шу сабабдан хар бир ойлада оналар ва болалар саломатлиги мухим. Дардга чолингандан олдини олган яхши. Партиямиз ташаббуси билан утказилаетган партия лойихалари, хар хил мавзудаги семинарлар аел кизларнинг хукукий ва сиёсий саводхонлигини оширишда ва мутахкамлашда, тажриба олмашишдаги соморадорлигини оширади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+