Тадбиркор O‘zLiDeP ҳамкорлигида 4,5 миллиард сўмлик саноат ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси лойиҳасини амалга оширмоқчи (ВИДЕО)

02.05.2018, 18:40

Тадбиркор O‘zLiDeP ҳамкорлигида 4,5 миллиард сўмлик саноат ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси лойиҳасини амалга оширмоқчи (ВИДЕО)

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Толибхон Абдужалилов 20 йилдан буён ёнғоқни қайта ишлаш ва олди-сотдиси билан шуғулланади. Президентимизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортини йўлга қўйиш тўғрисидаги қатор қарор ва фармонлари, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўриб, 2017 йил апрел ойида “Пичоқчи DRY Fruits” фирмасини очди.

Қаҳрамонимиз ҳозирги кунда  ёнғоқ, мош, ловия, нўхат каби дуккакли  маҳсулотларни қайта ишлаб хорижга экспорт қилмоқда. Т.Абдужалилов Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Афғонистон каби давлатлардаги тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатимизга  ташрифи   доирасида икки давлат ўртасида ҳар томонлама келишувларнинг имзоланиши Толиб ака каби тадбиркорларни қувонтириб юборди.

– Туркия Президентининг Ўзбекистонга ташрифини катта ҳаяжон билан кузатдик, – у. – Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик қанча ривожланса, биз тадбиркорларга шунча яхши. Негаки, корхонамизнинг асосий ҳамкорлари туркиялик тадбиркорлар ҳисобланади. Биз тадбиркорлар мамлакатимиз Президентининг қўшни ва қардош давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бу иқтисодиётимизни янада гуллаб яшнашига хизмат қилади.

Тадбиркор O‘zLiDeP Самарқанд вилояти ва Оқдарё туман Кенгаши ҳамкорлигида “Пичоқчи” қишлоғида лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм эвазига 3 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган ёнғоқ етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш, экспортга тайёрлаш, шунингдек маиший хизмат кўрсатиш бинолари баро этиш борасидаги бизнес таклифи вилоятдаги мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.  Агар лойиҳа амалга ошса, 100 киши мавсумий 50 киши доимий иш билан таъминланади.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

AMIRQULOV MUHIDDIN2018-05-12 10:23:46

Mana shunday o'zining yetuk salohiyati bilan mamlakatimiz rivojiga katta hissa qo'shayotgan tadbirkorlarimizga omad tilab qolaman bunday tadbirkorlar yanayam kopaysa ishsizlar soni kamaygan bolardi.


Танирбергенов Байрамбай Аскербаевич2018-05-03 18:39:39

Мана шундай тадбиркорларнинг кўпайиши биринчи навбатда ишсизлик ва уни орқасидан келадиган бошқа бир қатор муаммоларнинг бартараф этилишига сабаб бўлади. Тадбиркорнинг кейинги ишларида омад тилаймиз


У.Дусчанов Шовот туман Кенгаши фаоли.2018-05-03 16:41:28

Халқимиз дастурхонига турли ноз-неъматларни етказиб бераётган миришкор дехқонларимизга, тадбиркорларимизга рахмат.


Умида Чориева Жаркургон тумани партия фаоли2018-05-03 12:32:58

Тадбиркорлар томонидан лоихаларнинг купайиши иктисодиетимиз ривожига хизмат килади.


Олтинкўл туман Кенгаши Депутати Б.Қодиров2018-05-03 11:07:47

Албатта бундай тадбиркорлар юртимизда кўпайиши республика ривожига, Хар бир худуднинг ишсизлар сонини камайишига ,халқ фаровонлиги учун хизмат қилади.


O'zLiDeP Бойсун туман Кенгаши Сайроб МФЙ БПТ раиси Султонқулов Рўзибой2018-05-03 11:01:08

Юртимизнинг хар бир туман шаҳаларида ҳудди шундай тадбиркорларди купайишини тарафдоримиз


Гулмира Амирова O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари.2018-05-03 11:00:40

Президентимизнинг қўшни ва қардош давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтираётганликлари турли сохалардаги манфаатли келишувларга эришилмокда. Келишувларнинг асосидаги биринчи галдаги масаласи давлтларнинг йирик тадбиркорлари билан узаро хамкорлик масаласидир. Зеро бу оркали иктисодиётнинг ривожалнишига янги иш уринларининг яратилишига эришилади. Шундай экан тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилиши режалштирилаётган йирик лойхалар мамлакатимиз равнакига хизмат килади.


O'zLiDeP Бойсун туман Кенгаши Ўрмон ҳужалиги БПТ раиси2018-05-03 10:58:30

Бу каби тадбиркорларга омад ва келажакда ишларига зафарлар тилайман.


Бойсун туман Кенгаши Ижрочи котиби Каримов Журакул2018-05-03 10:56:34

Шундай тадбиркорларди қуллаб қувватлашимиз керак сабаби, бу каби лойихаси бор тадбиркорларди қуллаб қувватласак. Биринчи навбатда фуқароларимиз иш билан таъминланади.


Бойсун туман Кенгаши апарат раҳбари Жахонгир Тураев2018-05-03 10:53:12

Ахир бу каби лойиҳалар Оқдарё тумани аҳолиси орасида ишсизлар сонининг камайишига сабаб бўлади. Бу каби лойиҳаларни ҳар бир туманларда амалга ошириш керак. Тадбиркорга омад!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+