O‘zLiDeP фаоллари Балиқчидаги “Chin Golden Valley” МЧЖ фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашди

18.05.2018, 14:53

O‘zLiDeP фаоллари Балиқчидаги “Chin Golden Valley” МЧЖ фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашди

Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси, Қўрғонча маҳалласида жойлашган “Chin Golden Valley” МЧЖ ун маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Ҳозирда корхонага давлат томонидан ажратиладиган меъёрий фонд миқдори 4 тоннани ташкил этади. Лекин корхона раҳбари И.Абдулазизов фонд миқдорини ошириш орқали фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.  

Тўғри, тадбиркор шу масалада тегишли идораларга мурожаат қилди. Бироқ ҳар қадамда ишбилармонга имтиёз ва шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда унинг мурожаати жавобсиз қолаверди. Лоқайдлик соясида қолиб кетаётган бу муаммо O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаоллари аралашгач ижобий ечим топди. 

–Очиғи, шу масалада бир нечта ташкилот эшигини қоқишга тўғри келди. Чунки ишлаб чиқаришимни ривожлантириш учун фонд орқали ҳар ойда олинаётган тақсимотдаги ун маҳсулотларини қайта ишлашда фонд миқдорини ажратиш жуда муҳим эди, – дейди тадбиркор. – Партия  фаолларидан миннатдорман. Боиси, улар аралашгач муаммога қисқа фурсатда ечим топилди. Энди партия кўмаги билан ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва қўшимча цеҳ ташкил этиб, янги иш ўринлари яратмоқчиман.

Ҳа, ишбилармоннинг муаммоси O‘zLiDeP эътиборидан четда қолмади. Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва иқтисодиёт бўлими билан ҳамкорликда масала ҳал этилди. Ҳозирда тадбиркорнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун эркин савдода ун маҳсулотлари сотиб олиш бўйича таклифи атрофлича ўрганилмоқда.

 Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:57:44

O'zLiDeP ko'magida tadbirkorlarning muammolari ijobiy yechim topayotganligi hammamizni quvontiradi.


Жиззах вилояти Фориш туман "WAVE OFF OCEAN" БПТ раиси Синдаров Турсунали2018-05-18 18:20:56

Тадбиркорлар O‘zLiDeP ҳимоясида


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-18 18:01:58

Жойларда тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилишда партия фаолларининг ташаббуслари кўпайиб, партиянинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар орасида мавқеи янада мустаҳкамланиб бормоқда.Бунинг учун жонкуярларга раҳмат.


Жиззах вилояти Дўстлик тумани ижрочи котиби Н.Исматова2018-05-18 16:26:36

Тадбиркорларимизга партия кўмаги натижадорлигидан хурсандмиз


Жиззах вилояти Дўстлик тумани ижрочи котиби2018-05-18 16:25:46

Тадбиркорларимизга партия кўмаги натижадорлигидан хурсандмиз


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-18 15:20:35

И.Абдулазизовнинг ишларига омадлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+