“Ишбилармон аёл”кўрик-танлови иштирокчиси “ЕL Diyor” МЧЖ раҳбари Мавжуда Ибрагимова яна қўшимча 10 та иш ўрини яратмоқчи

18.05.2018, 15:00

“Ишбилармон аёл”кўрик-танлови иштирокчиси “ЕL Diyor” МЧЖ раҳбари Мавжуда Ибрагимова яна қўшимча 10 та иш ўрини яратмоқчи

O‘zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири – “Ишбилармон аёл”кўрик-танловининг Жиззах шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ишбилармон аёлларнинг инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва доимий иш ўринлари яратишдаги фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.

– Асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик, боғдорчилик ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб борамиз, – дейди кўрик-танлов ғолиби “ЕL Diyor” МЧЖ раҳбари Мавжуда Ибрагимова. – Ҳозирга кунда 16 нафар доимий, 30 нафар мавсусмий ишчи-ходимни бандлигини таъминлаганмиз. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Маҳсулотларни ўзимизда қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириб, яна қўшимча 10 та иш ўрни яратмоқчимиз.

Танловда шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Хусусан, “Ташаббускор аёл” номинация бўйича Наргиза Тўйчиева, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” номинацияси бўйича Сайёра Жўраева, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси бўйича Мапура Ризаева, “Замонавий тадбиркор аёл портрети” номинацияси бўйича эса Дилдора Каримовалар ғолиб деб топилди ва партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Танловда “Маржона Қандолат” корхонаси раҳбари Дилором Бобоқулова ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Дилфуза Тошбековалар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

         Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ўрозбоев Шохрух ЎзЛиДеП Зарбдор туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-05-22 17:54:44

Мен бир нарсага хайронаман. Ўтказилаётган тадбирларнинг савияси бор-у лекин сифати йўқ. Хўп тадбиркор 10 та ишчи ўрин яратмоқчи ниманинг эвазига ўз маблағи ва Давлат кредити хисобига .......


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:54:15

“ЕL Diyor” МЧЖ раҳбари Мавжуда Ибрагимова kabi turli yunalishlarda faoliyat olib borib yurtni ravnaqiga munosib hissa qo'shayotgan tadbirkor ayollarning safi yanada kengaysin.


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-18 18:07:13

Тадбиркор аёлларни рағбатлантириш ва уларни излаб топиш бугун "Аёллар қаноти"нинг муҳим фаолият йўналиши ҳисобланади.Уларга келгусида ҳам кўплаб ишбилармон аёлларни рағбатлантирсин.


Мадина Бекматова Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-18 16:59:06

Сайёра Жураева каби ахоли бандлигида уз хиссасини кушаётган тадбиркор аёллар сафи купайсин.


Феруза Хайдарова тадбиркор2018-05-18 15:18:42

O‘zLiDePнинг Аёллар қанотига Хорманг деб қоламиз.Доимо мана шундай биз каби тадбиркорлар меҳнатини юзага чиқарадиган кўрик-танловлар ташкиллаштирилишига тилакдошмиз.


Феруза Хайдарова тадбиркор2018-05-18 15:18:39

O‘zLiDePнинг Аёллар қанотига Хорманг деб қоламиз.Доимо мана шундай биз каби тадбиркорлар меҳнатини юзага чиқарадиган кўрик-танловлар ташкиллаштирилишига тилакдошмиз.


Мафтуна Норқўзиева Етакчи қизлар клуби аъзоси2018-05-18 15:14:16

Юртимизда мана шундай тадбиркор опаларимиз кўпаяверсин. Тадбир ташкилотчиларига омадлар тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+