O‘zLiDeP Фотимахон Болтабоевага фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер ажратилишига кўмаклашди
28.05.2018, 09:21
O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Пахтаобод туманида “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш-иқтисодиётни ривожлантириш ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг асосидир” мавзусида тадбиркорлар форумини ташкил этди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот ва идоралар масъул ходимлари ҳамда тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашдилар. Мутасаддилар форум давомида иштирокчиларни қийнаётган масалаларга ечим топишга ҳаракат қилиш билан бирга соҳага оид қатор таклиф ва мулоҳазалар билан ҳам танишдилар.
– Лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда айни кунгача оворагарчиликларга дуч келаётгандим, – дейди Охунбобев массивидаги “Диёр” фермер хўжалиги раҳбари Қаҳрамонжон Ҳакимов. – Бу борадаги мурожаатим эътиборсиз қолмади. Халк банки туман филиалининг кредитлаш бўлими бошлиғи томонидан тижорат кредити асосида муаммойимнинг ҳал этилишидан мамнун бўлдим.
Омонов массивида истиқомат қилувчи тадбиркор Хуршидбек Холмирзаевнинг музлатгич ташкил этиш учун давлат рўйхатидан ўтиш ва юридик шахс бўлиш учун қандай талаблар қўйилиши тўғрисидаги саволига Давлат хизматлари туман маркази мутасаддиси батафсил жавоб берди ва бу борада амалий ёрдам беришини айтди.
Шунингдек, “Юқори” маҳалласида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Фотимахон Болтабоеванинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратилишида кўмак беришларини сўраб қилган мурожаати туман ҳокими ўринбосари томонидан жойида ҳал этилди. Ахир қўшимча 10 та иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиқаётган тадбиркорга қанот бўлиш керакку!
Юқоридаги каби мурожаатларга ечим топишга хизмат қилган тадбиркорлар форуми қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтди.
Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
Билдирилган фикрлар
Гавхарой Абдувоситова Улуғнор туман ижрочи котиби2018-05-29 15:58:02
Партиямиз томонидан ўтказилаётган тадбиркорлар ва фермерлар форуми лойихаси доирасида ечимини кутаётган кўплаб масалалар ижобий хал этилмоқда
Ў.Қорабоев-ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-28 17:00:13
Партиямиз томонидан ўтказилаётган бундай форумлар натижасида тадбиркорларимиз муаммолари ижобий хал этилмоқда.
O’zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг мафкуравий-тарғибот ишлари бўйича ўринбосари А.Исмаилов2018-05-28 16:48:27
O`zLiDeP кўмагида янги ишчи ўринлари яратилаётганлиги, ҳамда партиямизнинг фаол тадбиркорлари билан ғурурланамиз.
Ю.Юсупов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси2018-05-28 15:17:31
O`zLiDeP кумагида янги иш ўринлари очилиши унга хиссасини кўшаётганларнинг сони ошиб боришида, шундай тадбиркорларни қуллаб-қувватлаб янги иш ўринлари купайтиришда хар биримиз ўз хиссамизни қушишимиз керак.
Ю.Юсупов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси2018-05-28 15:17:31
O`zLiDeP кумагида янги иш ўринлари очилиши унга хиссасини кўшаётганларнинг сони ошиб боришида, шундай тадбиркорларни қуллаб-қувватлаб янги иш ўринлари купайтиришда хар биримиз ўз хиссамизни қушишимиз керак.
Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 14:53:32
Депутатларимиз ҳамда мутасадди ташкилот ва идоралар масъул ходимлари билан биргаликда фуқароларининг қийнаб келаётган масалаларни ечимини топиш мақсадида тадбирларни кўпроқ ўтказишимиз лозим
Хайдаров Нодиржон Рустамович Учкуприк туман Кенгаши "Фаровон хаёт сари"ф\х БПТ раиси2018-05-28 13:02:08
10 нафар иш урни яратилди деган гапнинг тагида канча мазмун ётибди.Демак 10 та оила бюджетига фойда кирди. Бу тадбиркор учун ер ажратилиши тугри булган албатта.Бу тадбиркорнинг келгусидаги ишларига омад тилаймиз.
Олтибоев Ўрол,Сурхондарё.2018-05-28 11:17:07
Партия кўмагида янги иш ўринлари ташкил этилиши партия обрў-эътиборини оширади.
Сурхондарё вилоят Кенгаши Тадбиркорлар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Абдулллаев Турсунали2018-05-28 10:45:20
O`zLiDeP кумагида янги иш ўринлари очилишида ўз хиссасини кўшаётганлигидан хурсандмиз. Худдум шундай тадбиркорларди қуллаб қувватлаб янги иш ўринлари купайтиришда хар биримиз ўз хиссамизди қушишимиз керак.
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-28 10:29:25
Тадбиркорлар форумида асосий электоратларимизнинг муаммоларига ечим топилгани, партиямиз томонидан амалий ишлар олиб борилаётганини исботи бўлибди.