Хоразмлик 22 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

31.05.2018, 17:50

Хоразмлик 22 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг  истиқболли кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Ёшлар қаноти”  фаоллари, олий таълим муассасаларининг 110 нафар 4-босқич талабалари иштирок этди.

– Лойиҳадан кўзланган мақсад ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, кадрлар захирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш, – дейди партия вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Мир Рўзметов. – Бу орқали олий таълим битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимларга тайёрлаб бормоқчимиз. Шу боис мулоқот давомида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратдик ва сиёсий жараёнларга қизиқиш билдирган 22 нафар талабани партия истиқболли кадрлари захирасига олдик.

Тадбир давомида партия вилоят Кенгаши, Урганч давлат университети ва ТАТУ Урганч филиали билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Азамат АННАХАСАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шамшод Жафаров 2018-06-01 16:11:30

Ёшлар иш ўринларига бўлган муаммоларни бартараф этилаётгани ҳакида маьлумотга ега бўлган бўлсалар.Менимча улар янада илм олишни ва малакаларини оширишга тушишади.Бу еса катта ютуқлардандир.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-06-01 15:54:24

Ушбу лойиҳа орқали ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш ва келгусида ажойиб бир соҳа мутахассислари етишиб чиқишига ишонамиз.


“Агробанк”АТБ Хива филиали БПТ раиси Х.Машарипов2018-06-01 15:51:18

Ёш кадрларни топиш ва уларни касбга йўналтириш орқали, келажакнинг кадрлари захирасини ёш мутахассислар билан таъминлашга эришамиз.


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-06-01 12:24:12

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган ишларига омад тилаймиз.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-01 10:43:25

O'zLiDeP tomonidan zaxira kadrlarni shakllantirush, ularning siyosiy bilim va ko'nikmalarini doimiy oshirib borish, zaxira kadrlar safini yanada kengaytirish yuzasidan salmoqli ishlar amalga oshirilmoqda.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-01 09:33:08

Бундай лойхаларни тез тез ташкил қилиб турилиши келажак ёш авлодни шакиллантиришда хизмат қилади. Ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, кадрлар захирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш келажак учун қўйилган мустахкам қадам деб ҳисоблайман.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-01 09:12:59

Партиямиз сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш борасида тизимли ишларни амалга оширилмоқда


Маматова Сарвиноз Навоий вилояти Хатирчи тумани2018-06-01 09:11:35

Бундай лойхаларни тез тез ташкил қилиб туриш керак зеро келажак ёшларнинг қўлида шундай экан ёш авлодни шакиллантириб бориш , ёш истиқболли кадрларни топиш, малакасини ошириш, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда жамоат ташкилотларига тавсия этиш, кадрлар захирасини ёш мутахассислар билан таъминлаш келажак учун қўйилган мустахкам қадам деб ҳисоблайман


Султонов Мирзақосим Қува туман Кенгаши "Ал Фарғоний" ММТП БПТ раиси2018-06-01 09:06:24

Ёш кадрларни ўз иқтидорига қараб муносиб лавозимларга тайёрлаб бориш уларни келажакда ўз ўринларини эгаллашларига эришишлари бизни қадрни қанчалик тўғри танлай олганимизга ва тарбиялаганимизга боғлиқ


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-01 09:04:02

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасидаги ташкил қилинаётган амалий мулоқотларда талабаларнинг сиёсий партияларга бўлган қизиқишлари янада ортган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+