25 миллион сўмгача бўлган кредитлар гаровсиз берилади (видео, фото)

13.06.2018, 18:01

25 миллион сўмгача бўлган  кредитлар гаровсиз берилади (видео, фото)

Аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш, касаначилик ва микрофирмаларни ташкил этиш орқали қўшимча даромад ишлаб топиш имконини яратиш, тадбиркор оилалар ишлаб чиқарган маҳсулотлари савдосини ташкил қилувчи бозор инфратузилмаси ва сервис шохобчаларини барпо этиш, рўйхатдан ўтмай ишлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунийлаштириш – Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори бош мақсадидир. Бу ҳақида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси тмонидан қарор мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтилди.

Таъкидланганидек, мазкур дастур мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг моддий шароитини яхшилаш, турмуш сифати ва даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Дастурда аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит тақдим этиш бўйича аниқ ва содда меъёрлар белгиланган. Қарорга мувофиқ, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида олинаётган имтиёзли кредитни расмийлаштиришда ортиқча қоғозбозлиқ ва югур-югурлар талаб этилмайди. Қарорга мувофиқ, энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда бўлган кредит маблағлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида берилиши кўзда тутилган.

Дастурда илгари тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳоли қатламига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу ташаббус самарадорлигини таъминлаш мақсадида тажрибали тадбиркорларни эндигина бизнес билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш – мини-кластерлар ташкил этилади. Қишлоқ ва маҳаллаларда бўш турган ер майдонларини янги ташкил этилаётган оилавий тадбиркорлик субъектларига ҳеч қандай монеликсиз берилади.

Дастурга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича ташкилий ишчи гуруҳлар тузилди. Бундан ташқари, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига масъул ходимлар раҳбарлигида Аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тавсиялар бериш бўйича махсус ишчи гуруҳлар ҳам фаолият олиб боради. Ишчи гуруҳлар зиммасига туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолиятини ривожланиши учун қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, аҳолига ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр бизнес-режаларни тақдим этиш, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш орқали уларнинг фаолиятига кўмаклашиш каби вазифалар юклатилди. 

Дастурга мувофиқ тузилган – Ҳудудий ишчи гуруҳлар эса бевосита аҳоли билан ишлайдиган гуруҳдир. Ҳудудий ишчи гуруҳ ҳар бир оила ва хонадонни тадбиркорлик билан шуғулланиш салоҳияти, истак ва таклифларни синчковлик билан ўрганиш, уларнинг тадбиркорлик ғояси ва кўникмасини ривожлантириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган шахсларга тижорат банклари томонидан кредит ажратишни ташкиллаштириш, аҳолининг шахсий томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар бериш ва уларни амалга ошириш ҳам Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг вазифасидир.

Очиқ мулоқотда таъкидланганидек, мазкур қарор бевосита O‘zLiDePнинг дастурий мақсад-вазифларига уйғун ва ҳамоҳанг. Шу боис қарорда белгиланган ҳар бир вазифа партиянинг барча тузилмалари зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Хусусан, “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳасини янада такомиллаштириш, лойиҳа доирасида тадбиркор оилалар сафини кенгайтириш бўйича аниқ таклиф-тавсиялар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида юртбошимизнинг мазкур қароридан келиб чиқиб, партиявий лойиҳаларни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан янада бойитишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    10170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Murodilxon2019-01-24 08:22:02

Javoni qachon aytasizlar


Murodilxon2019-01-24 08:16:29

Oilaviy tadbirkorlikka issiqxona uchun kredit olmoqchiman uni nechchi yilga va uning foizi haqida batafsil malumot olmoqchimanoldindan raxmat.


Murod2019-01-23 21:38:36

Xozir xam 25milon garovsiz kiridit olsa boladimi qanday qilib


Umid2019-01-22 23:40:26

XTB qarashli umumiy o'rta ta'lim maktablarida amaliyotchi psixologlar o'rniga nomutaxasis xodimlarni ishga olish davom etmoqda Bu esa yangi kadr psixologlari ish topisha olmay yurubdi jumladan men ham. Bu masalada kim yordam beradi


Elyor2019-01-18 21:39:58

non va non mahsulotlari bilan tadbirkorlik qillmoqchidim ushanga 50.000000 so'm kredit olishim kerak garovga xech narsam yo'q uzlidepga a'zolik guvohnomam bor


Asqar2019-01-17 22:28:59

Salom men mekro kirdet olmoqchiman 30%Li usha 30%1yilga kupayadimi yo 3yilgami yaney 15milyon olsam foyizi bilan 19.500 1yiga buladimi yo 3yilgami usha kirdetka mashenami zaloka quyib olsam xam buladimi bulsa qanaqa xujatlar tagdim etishim kere


ALisher2019-01-16 10:00:04

Kreditni olish judaham qiyin Qani endi bankga borib 1 kunda kreditni rasmiylashtirib bulsa ish joyidan malumotnoma va pasport nushasi bulgandan keyin.Eskicha ishlashni tuxtataylik muxtaram BANKIRLAR va ustida turgan boyvochchalar ahir oddiy halq aholisiham yaxshi yashagisi keladida.


Dilfuza2019-01-09 19:21:42

Xozir hama joyga tanish bilish lozim. Agar tanishiz yaxwi bolsa kredit olas unda esa yoq.


Dilfuza2019-01-09 19:20:02

To'g'risini etganda xech qaysi bankdan kredit olib bolmaydi qay bankka borme yo 1 yil qattadur iwlawiz kere ili nimaduriz bolish kere zalogga. Nu kredit deb xama joyga yozib qoyiwadi. Agar insonda qolida nimadiri bosa bankdan kredit olib otirmasdi. Xalqimizada xamaham dokumentalniy iwlamidiku axir. Lekin bankka buni tushuntirib bolarmidi. Xozir banklarga borsez hali kreditimiza ochilmagan sizga kimdur kafil boliwi kere ili nimadur qoyishiz kere. Bosh ogru hama. Xozirda magazin ochmoqchiman lekin qolimda pul yoq. Bankdan esa kredit obomidi.


Farrux2019-01-08 16:02:51

Olin bo'mayabdeko' lemit yoq deyabdi banklar hokimyat


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+