“Аёллар қаноти” энг улуғ байрамда олима ва тадбиркор аёллар билан давра суҳбатлари ўтказишни режалаштиряпти

10.07.2018, 15:48

“Аёллар қаноти” энг улуғ байрамда олима ва тадбиркор аёллар билан давра суҳбатлари ўтказишни режалаштиряпти

Давлатимиз раҳбари куни-кеча “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарорни имзолади.

Юртбошимиз томонидан қабул қилинган қарорнинг учинчи бандида Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатлами ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар ўтказиш белгиланган.  

Президентимиз қароридан келиб чиқиб, партия “Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб боришни мақсад қилган. Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда олима ва тадбиркор аёллар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар олиб бориш режалаштирилган. Тадбирларда мустақиллик йилларида аёлларга кўрсатилаётган этибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатлар мазмун-моҳиятини кенг тушинтириш белгилаб олинди.  Шунингдек аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш буйича олиб борилаётган ислоҳотлар, тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам кенг маъуломотлар бериш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида эрк ва озодлигимизнинг қадрига етиш, фарзандлримизни шу азиз Ватанга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш учун таклиф-тавсиялар берилади. Бу эса эртамиз эгалари бўлмиш – фарзандларимизни мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Гўзал Ибрагимова,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1421
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дадаева Манзура Абдуразаковна2018-07-12 17:27:33

Юртбошимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори партия вакиллари зиммасига катта масьулият юклайди, "Аёллар қаноти"тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар олиб боришни режалаштирди.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-07-11 22:37:50

ЎзЛиДеп тадбирлар давомида юртимиздаги тинчлик, осойишталикнинг қадрига етиш, фарзандларимизни шу азиз Ватанга муносиб инсонлар этиб тарбиялаш учун олима аёлларимизнинг таклиф-тавсиялари асосида келажагимиз ёшларини – фарзандларимизни мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлишига кўмак беради.


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-07-11 15:56:14

Mustaqilligimiz abadiy bo'lsin ilohim. Xudo xoxlasa mustaqilligimizni 1000 yilliklarini keng va tantanavor nishonlashda ayollarimiz faol ishtirok etishini tilayman.


Шамшод Жафаров 2018-07-11 10:13:21

Аёлларга нисбатан мехр-мухаббат туйғулари бизда шарқона анъаналарга айланди.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-11 10:08:58

Bunday tadbirlarni o'tkarishda interfaol usullardan ,noananaviy targ'jbot vositalaridan foydalanilsa juda yaxshi bo'lardi.O'tkarilayotgan tadbirlarning samaradorligi ham ortar edi.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-11 09:29:33

Аелларга эътибор бу уларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширади.


O‘zLiDeP Косон туман кенгаши ижрочи котиби Ю.Салимов2018-07-11 08:55:34

“Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб боришни мақсад қилганни, Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда олима ва тадбиркор аёллар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар олиб бориш, аёлларга кўрсатилаётган этибор, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинаётган меъёрий хуқуқий хужжатдир.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-10 23:00:14

Mustaqilligimizni 27 yilligini munosib nishonlashda O'zLiDeP "Ayollar qanoti" munosib ishtirok etadi albatta. Chunki ayollar bugun har sohada faol.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-07-10 18:00:08

“Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб боришни мақсад қилгани ҳамда Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда олима ва тадбиркор аёллар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар олиб боришни режалаштирилгани Аёллар қаноти томонидан хеч қандай йўналишни четда қолдирмаётганидан далолатдир.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-07-10 18:00:07

“Аёллар қаноти” хотин-қизлар орасига чуқурроқ кириб боришни мақсад қилгани ҳамда Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда олима ва тадбиркор аёллар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар олиб боришни режалаштирилгани Аёллар қаноти томонидан хеч қандай йўналишни четда қолдирмаётганидан далолатдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+