Турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида кредит ажратилади

18.07.2018, 19:00

Турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида кредит ажратилади

Бугунги кунда аҳоли, хусусан, меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг салмоғи ошиб бориши қўшимча иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни оширишнинг ўзига хос янги шаклларини топишни тақозо этмоқда. Шу боисдан, бугун меҳнат бозоридаги бандлик муаммоларини ечиш ва ҳал этишга давлат сиёсати даражасида кенг эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мазкур йўналишдаги ишларни янада тезлаштирди. Чунки қарорга мувофиқ, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини оширишга доир “Йўл харитаси” маъқулланди ҳамда тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилиши, имтиёзлар ажратилиши белгилаб берилди.

Мазкур қарорнинг энг муҳим жиҳати шундаки, қишлоқ туманларида, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ҳам озод этилади.

Яна бир янгилик. Эндиликда оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган аҳоли юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини,  жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли.

Энг аҳамиятлиси, кичик тадбиркорлик субъектларига фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш ҳамда қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш мақсадида энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан микрокредитлар ажратилиши белгилаб берилди.

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” қарорда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда микрокредитлар ажратилишиининг белгилаб қўйилишини аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор, деб ҳисоблайди. Бу каби ғамхўрликлар натижасида норасмий меҳнат қилаётган фуқароларни, ишсизликдан азият чекаётган опа-сингилларимизни кичик бизнесга жалб этиш жараёнлари янада кенгаяди.

Таъкидлаш лозимки, қарордаги вазифалар ижросини амалга оширилиши ўз навбатида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижросини самарали таъминланишига ҳамда жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оилаларнинг фаровонлигига эришилади.

Мазкур қизғин жараёнларда O‘zLiDeP ҳам ўзининг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўзининг саъй-ҳаракатларини янада жонлантиради ва партиявий воситалар орқали қатъий жамоатчилик назоратини олиб боради. Энг муҳими, қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса хотин-қизлар ўртасида кенг тушунтиришга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширади.

Нилуфар ОТАЕВА,

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

аёллар билан ишлаш бўлими

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Махмудов Жавлон Юқори Чирчиқ тумани ижрочи котиби 2018-07-19 12:45:53

Ушбу қарор билан, тадбиркорлик соҳасида иш бошлаш ниятида бўлиб кредит олиш учун гаров ёки таъминот топа олмай юрган фуқаролар учун катта имконият яратилмоқда. Тижорат банклари кредит беришда муаммо қилмаса бўлгани.


Тожиева Узрахон- Бағдод тумани Иттифоқ МФЙ БПТ етакчиси2018-07-19 10:32:07

Ушбу карор негизида ахоли айниқса хотин қизларимизнинг бандлигини таъминлаш, оилаларимиз фаровонлигини янада ошириш каби мухум вазифаларни бажарилиши белгилаб қўйилган.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-07-19 08:27:17

Хурматли Президентимиз томонидан имзоланган “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор кенг ахоли тамонидан кизгин куллаб кувватланмокда . Турмуши огир шаройтдаги хотин кизлар учун мана имконият . Гаровсиз кредит олиб тадбикорликни бошласа ойласи фарованлигини таъминлайди, янги иш уринлари яратилади, бу борадаги амалга оширилаетган ишлар самарси янада ортади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+