Каттақўрғонда 20 дан ортиқ хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди

19.07.2018, 14:56

Каттақўрғонда 20 дан ортиқ хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Соғлом оила –мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида 20 дан ортиқ хотин-қизлар саломатлиги шифокорлар назоратидан ўтказилди. Улар орасида оила қуриш арафасида бўлган Самандар Нағматов ва Юлдуз Фармоновалар ҳам бор.

–Яқинда тўйимиз бўлади. Шу боис, тўй олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун мазкур муассасага келган эдик, – дейди С.Нағматов. – Барча шифокорлар кўригидан бепул ўтдик. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Таъкидлаш керак, бугун O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан жойларда ўтказилаётган кўриклар доирасида аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш мақсадида беморларга  зарур тавсиялар берилмоқда. Касаллиги аниқланган беморларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилмоқда.    

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1283
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-22 19:47:51

Туман партия кенгаши томонидан жуда савобли иш амалга оширилибди. Зеро, оналарни асраш, миллатни асраш деганидир. Бундай савобли ишларингизга омад тилайман.


Н.Саимова Навоий вилояти2018-07-19 16:49:05

Ҳалқимизнинг тиббий маданиятини ошириш ва бепул тиббий кўрик ташкиллаштириш орқали хотин-қизларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ҳамда турли касалликларни олдини олиш билан баробардир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+