O‘zLiDeP илгари сураётган “Веб-фриланс” фаолияти уюшмаган ёшлар ва уйда ўтирган хотин-қизларни иш билан таъминлайди

19.07.2018, 16:48

O‘zLiDeP илгари сураётган “Веб-фриланс” фаолияти уюшмаган ёшлар ва уйда ўтирган  хотин-қизларни иш билан таъминлайди

Жорий йилнинг 19 июль куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Веб-фриланс” ва “веб-фрилансер”лик фаолияти мазмун-моҳияти ҳамда уни Ўзбекистонда қонуний йўлга қўйишга бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда O‘zLiDeP ташаббуси билан илгари сурилаётган мазкур фаолиятнинг моҳияти ҳамда уни мамлакатимизда қонуний йўлга қўйиш тенденциялари хусусида атрофлича фикр алмашилди. Таъкидландики, Веб-фрилансерлар – бу ҳар қандай иш берувчи билан узоқ муддатли шартнома мажбуриятларисиз, мустақил равишда ишлайдиган инсонлардир. Улар бир нечта иш берувчиларга ёки мижозларга қисқа муддатли шартномалар бўйича хизмат кўрсатади ёки ишларни бажаради. Бу фаолият ўз ичига журналистдан тортиб шифокорларгача бўлган ўнлаб мутахассисликларни қамраб олади.

Умуман олганда, фрилансерлар – интернет имкониятларидан унумли фойдаланувчи мутахассислар ҳисобланишади. Шунингдек, штатга расмийлашририлмаган бухгалтер, ҳуқуқшунос ёки ходимлар бўлими мутахассисини ҳам фрилансерлар гуруҳига киритиш мумкин.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу фаолият тури дунёда, хусусан, АҚШ, Россия ва Европанинг бошқа қатор мамлакатларида шиддат билан ривожланаётганини таъкидлашди. Кўплаб мамлакатларда фаолиятнинг ушбу тури қонуний асосга эга. Маълумотларга қараганда, бугунги кунда Америкада иш билан банд аҳолининг 37, Россия Федерациясида 4, Ҳиндистонда эса тахминан 1,5 фоизини фрилансерлар ташкил этади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакилининг фикрича, бу соҳа биз учун ҳам бутунлай бегона эмас. Мамлакатимизда бугун интернет имкониятларидан фойдаланиб, уйда ўтирган ҳолда фаолиятнинг ушбу тури билан шуғулланаётганлар бор, албатта. Аслида бу ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши. Фақат ҳозирча уларга қонуний асос яратиб, соҳа аниқ тизимга солинмаган. Лекин ушбу фаолият касаначиликнинг сифатларини ўзида акс эттиришини инобатга олсак, мамлакатимизда фаолиятнинг ушбу турига бошқача айтганда, интернет орқали эркин ишлайдиган ходимнинг ҳуқуқий мақомини ишлаб чиқишга қонуний асослар мавжуд. Фақатгина бу борада ривожланган мамлакатлар тажрибасини аторофлича ўрганиш ва шу асосда таклиф-тавсияларни ишлаб чиқиш зарур. Зеро, инновацион ривожланиш йўлини танлаган мамлакатимиз учун ушбу фаолиятни ривожлантириш замон талаби, десак муболаға бўлмайди. Шу маънода мазкур масалада O‘zLiDeP алоҳида ташаббус билан чиқаётгани ва бугунги очиқ мулоқотни ташкил қилгани бу борада дастлабки муҳим қадамдир.  

Очиқ мулоқотда партия фаоллари ҳам кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда Веб-фрилансер соҳасини қонунлаштириш интеллектуал меҳнат бозори ва электрон тижорат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш учун яхши имкониятдир. Фрилансингни қонунийлаштиришнинг афзалликлари кўп. Аввало, бу фаолият тури электрон тижоратни ривожлантиришга хизмат қилади. Бюджетга қўшимча даромад келтиради ва энг асосийси аҳолининг алоҳида қатламларини ишга жойлаштириш ва интеллектуал ресурсларни мамлакатдан чиқиб кетишини олдини олади.  O‘zLiDePнинг фикрича, мамлакатимизда якка тадбиркор учун рухсат этилган фаолият рўйхатида “веб-фрилансер” тушунчасини киритиш керак. Бунинг учун, албатта жойларда ушбу мавзуга бағишланган тадбирлар ташкил этиш ва мазкур масала юзасидан аввало ёшларнинг таклифларини ўрганиш лозим.

Партиямиз томонидан ушбу ташаббусни илгари сурилаётгани бежиз эмас. Негаки, бугун мамлакатимизда ўз соҳасини яхши биладиган, камида 2-3 та хориж тилини биладиган, лекин ҳеч қаерда доимий ишламаётган уюшмаган ёшлар, уйда ўтирган хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Маълумотларга қараганда, онлайн эркин алмашув курсларида Ўзбекистондан тахминан 1500 нафар фрилансер рўйхатга олинган. Агар мамлакатимизда бизнеснинг ушбу замонавий турига қонуний асос яратилса, улар бемалол, қонуний иш юритишлари мумкин бўлади.

Маълумки, жорий йилнинг 14 майида давлатимиз раҳбарининг “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда мамлакатда электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар (хизматлар)ни Интернет тармоғи орқали реализация қилиш учун замонавий механизм ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини экспорт қилиш географиясини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш бўйича қатор долзарб вазифалар белгиланган.

Мулоқот иштирокчиларининг фикрича, “Веб-фриланс” ва “веб-фрилансер”лик фаолияти ривожланиши ушбу вазифалар ижросини таъминлашга ҳам бевосита хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, бизнеснинг ушбу тури мамлакатимиз интеллектуал меҳнат бозорини ривожлантиришга хизмат қилади.

Жонли ва самимий руҳда ўтган мулоқотда кун тартибида кўриб чиқилган масала юзасидан зарур таклиф ва тавсиялар билдирилди. Улар умумлаштирилиб, O‘zLiDeP билан ҳамкорликда бу каби тадбирларни кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Виктор2018-07-25 22:48:04

Хорошая идея. Когданибудь, однажды, веб фриланс станет официальной деятельностью в Узбекистане. Лет через 50...


Sultan2018-07-20 12:54:16

Фрилансеры это не домохозяйки вам они зарабатывают в среднем 1-3 тыс долларов в месяц на просторах зарубежного интернета. В Узбекистане нет ит специалистов по этому считаете и думаете так.


Зульфия2018-07-20 11:34:11

Наверное очень хорошая идея ,только узнать куда нужно подойти ,мне осталось до пенсии год ,но у меня очень болят ноги и очень сложно ходить на работу я бы работала дома и платила налоги .Я бы могла печь ,но к сожалению в первом микрорайоне воду дают утром на два часа и вечером на два часа и так шесть лет мы живем ,а в первом микрорайоне живут больше трех тысяч человек ,зимой проблемы с газом и светом в этом году тоже были ,если например шить ,так как швейные машинки электрические .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+