Сиёсий ўқув: ижрочи котиблар иқтисодий, ҳуқуқий билимларга ҳам эга бўлиши керак

23.07.2018, 17:35

Сиёсий ўқув: ижрочи котиблар иқтисодий, ҳуқуқий билимларга ҳам эга бўлиши керак

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази партия туман Кенгашлари аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда БПТ раислари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди.  

Ўқув машғулотлари давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда қатнашишди.  

– Бугун олдимизда қилиниши лозим бўлган ишлар жуда кўп, – дейди Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби Азизбек Далиев. – Бундан буёғига биз нафақат ижтимоий-сиёсий, балки иқтисодий, ҳуқуқий билимларга ҳам эга бўлишимиз даркор. Чунки биз халқ ишончини қозонган депутатлар билан бевосита иш олиб борамиз.

 Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб олишди.

Шуҳрат БОЗАРОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

ҳузуридаги сиёсий таълим

маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилшодбек Абдуллаев-бўлим мудири2018-07-26 10:56:00

Бундай ўқув семинарларини ташкил этилиши партия фаоллари ва партия ходимлари малакасини ошириб уларни фаолликка чорлаши турган гап.Бундай ўқув семинарларини жойларда тез тез ўтказиб турилиши тарафдориман.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-24 09:26:57

Партия Сиёсий таълим маркази томонидан Аппарт рахбарлари, ижрочи котиблари учун ўтказилиб келаётган амалий семинарлар биз аппарат ходимлари учун ўз мевасини бериб келмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат рахбари2018-07-24 08:15:03

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари, партия аъзолари, БПТ раислари учун ўтказилган семинар ўз мевасини сайловларда беради.Ижтимоий-сиёсий, балки иқтисодий, ҳуқуқий билимлар олиш давр талаби.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+