“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

30.07.2018, 18:07

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар иштирок этди.

Танловда иштирокчилар ишини баҳолашда хотин-қизлар учун яратилган иш жойлари, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, кўрсатилаётган хизматлар сифати, ўз фаолиятига инновацион ғояларни татбиқ этиш каби жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.

–Бугун замон тадбиркорники. Юртимизда ишлайман, меҳнат қиламан, деган киши учун барча шароит яратилган, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби Ш.Тўрақулова. – Шу боис, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз бизнесимни йўлга қўйдим. Айни чоғда 4 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаганман. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўринлари яратмоқчимиз. Бундай эътибор ва ғамхўрликлар эса мақсадимизга эришишимизда кенг замин яратади.

Танловда Шахноза Тўрақуловадан ташқари Шаҳноза Қобилова ва Гулмира Зоидовалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2064
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

UzLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби Шоҳиста Толипова2018-07-31 16:54:08

БУГУНГИ КУНДА ЖАМИЯТДА ҲАР ТОМОНЛАМА ФАОЛ АЁЛ-ҚИЗЛАРИМИЗНИНГ ЭРИШАЁТГАН ЮТУҚЛАРИ ТАХСИНГА ЛОЙИҚ. МАЗКУР ТАНЛОВГА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КАТТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРГАНИ СЕЗИЛИБ ТУРИБДИ. ВА АЛБАТТА УШБУ ТАНЛОВ ЯНА КЎПЛАБ ТАДБИРКОР, ИШБИЛАРМОН ВА ТАШАББУСКОР АЁЛЛАРИМЗИНИ ҚИЗЛАРИМИЗНИ КАШФ ЭТА ОЛДИ ДЕСАК АДАШМАЙМИЗ. ОЛДИНДА РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ!!! БАРЧА ВИЛОЯТЛАРДАГИ ҒОЛИБА ОПА СИНГИЛЛАРИМИЗГА ОМАД ВА ШИЖОАТ ТИЛАЙМИЗ!


Ш.Ахмедова O'zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-07-31 09:38:58

"Ишбилармон аёл" кўрик-танлови ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, янги тақдим этилган лойиҳалар асосида аёллар тадбиркорликни ривожлантиришга, ҳамда чекка ҳудудларда ишчи ўринларини яратаётган аёллар ишларига омад тилайман.


Гулбаҳор Тўраева. O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири"2018-07-31 09:26:24

"Ишбилармон аёл" кўрик-танлови хотин-қизлар ўртасида фаол, интилувчан, ташаббускор тадбиркорларнинг билим ва тажрибасининг янада ортишига кўмак берибгина қолмай, уларнинг ўзаро тажриба алмашиб, ўз фаолиятларини кенгайтиришларида муҳим аҳамият касб этади. Кўрик танловнинг барча ғолибларига республика босқичида омад тилайман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи коитб 2018-07-31 08:31:45

Танловда Шахноза Тўрақуловадан ташқари Шаҳноза Қобилова ва Гулмира Зоидовалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олган кизларимизни табриклаймиз. Келгуси ишларида катта ютукларга эришиши тарофдаримиз


Қ.Эшқораева Навоий вилояти Учқудуқ тумани2018-07-31 08:14:58

Аёллар бугунги кунда ҳар соҳада фаоллик кўрсатмоқда. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқие тоборо ортиб бормоқда. Аёллар бугун тадбиркорликни йўлга қўйиб оиласига даромад олиб келмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+