Ошкора мулоқот – муаммога ечим топади

25.08.2018, 14:05

Ошкора мулоқот – муаммога ечим топади

O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши ва Ёшлик талабалар шаҳарчаси Кенгаши фаоллари аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлаш мақсадида “Юқори Себзор” МФЙга борди.

Дастлаб партия фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шамахмуд Шаалиев билан биргаликда уйма-уй юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва уларни ҳал этиш чораларини кўрди. 

Уйма-уй юриш жараёнида, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволи ўрганилди. Ишсиз бўлган оилаларни аниқлаш ва хонадонлардаги бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилди.

–Маҳалламизда 1565 та хонадон бўлиб, уларда 5 минг 890 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди “Юқори Себзор” МФЙ раиси Ш.Шаалиев. – Шу боис, ҳозирда ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айни чоғда эса болалар спорт майдончаси ва аҳоли дам олиши учун махсус жойларни қуриш ишлари бошлаб юборилган.

Учрашувлар давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” давлат Дастурида белгиланган устувор вазифалар, хусусан, ёшлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида маълумотлар ҳам берилди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жасурбек Кадиров-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-25 15:36:58

Юқоридагилар билан бир қаторда, партия ҳодимлари биринчи навбатда аҳолини тобора яқинлашаётган энг улуғ энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу дастурларнинг ҳаётий жиҳатлари тўғрисида маълумот берилди. Ташриф чоғида партия фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


Х.Тўраев Жиззах2018-08-25 14:30:36

Партиямиз аҳоли турмуш шароитини ҳамда муаммоларни ўрганмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+