O‘zLiDeP фаоллари Африка туяқушларини парваришлаб келаётган Комилжон Носировга фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиб беришда кўмаклашди (+ВИДЕО)

03.09.2018, 16:36

O‘zLiDeP фаоллари Африка туяқушларини парваришлаб келаётган Комилжон Носировга фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиб беришда кўмаклашди (+ВИДЕО)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими вилоятдаги фермер хўжаликлари томонидан йўлга қўйилган янги турдаги фаолият турларини оммалаштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга ўз хиссасини қўшиш мақсадида вилоятдаги фермер Комилжон Носировнинг серқирра фаолияти билан яқиндан танишди.       

Комилжон Носиров Африка туяқушларини боқиш ва уларни кўпайтиришни йўлга қўйган вилоятдаги ягона фермер ҳисобланади.

Туяқушлар март ойидан ноябрь ойигача тухум беради. Битта туяқуш мавсум давомида 80 тадан 110 тагача тухум қўйишиши мумкин. Битта тухумининг оғирлиги эса 2 килограммгача бўлади. Касалликларга чидамли ушбу парранданинг ёши 2 ёшдан ўтгандан сўнг қўйган тухумларини, махсус инкубаторга қўйилиб, ушбу тухумлардан 40-45 кунда полапон очиб чиқади.

Туяқушнинг тухуми ва гўшти жуда ҳам фойдали маҳсулот ҳисобланиб, унинг гўшти турли хасталикларни, жумладан юрак-қон томир касалликлари, қон босими ва қандли диабетни даволашда яхши самара беради. Патидан аёллар учун шарф ва бошқа кийим-кечаклар, терисидан эса барча турдаги чарм маҳсулотлари тайёрланади.

Тадбиркорнинг таъкидлашича  унинг тирноғидан тайёрланган кукун жавоҳир ва олмосни тозалашда қўлланилади.

-2016 йилда дастлаб тўртта Африка туяқушларини парваришлаш билан ўз фаолиятимни бошлаганман, - дейди фермер Комилжон Носиров. Ҳозирда туяқушларим сони 20дан ортди. Бу ноёб паррандаларни янада кўпайтириб, оммалаштиришни мақсад қилганман, боиси унинг гўшти ҳам, пати ҳам,  тухуми ҳам жуда қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланади.

Бундан ташқари, тадбиркор томонидан бугунги кунда мавжуд бўш турган 0,5 га майдондаги закан ариқларида 3000 дан ортиқ амур, сазан ва оқбалиқ ҳамда италия индюклари парваришланмоқда.

Ҳозирда тадбиркорнинг фаолиятини янада кенгайтириш, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам туяқуш етиштиришни оммалаштириш мақсадида Мингбулоқ туман хокимлиги томонидан 6,0 га ер майдони ажратиб берилмоқда. O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан тадбиркорнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса ноёб парранда турларини кўпайтиришга кўмаклашиш мақсадида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди.    

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

IBROHIM2019-05-09 19:16:46

Hammaga salom. Men kollej bitiruvchisi man. Tuyaqush boqish niyatim bor. Tuyaqush boqish uchun kridet beriladimi. Va yoshlar uchun imtiyozlar bormi.xorazm bo- xavosiga to‘gri kelmaydi deyishadi xorazmda boqsa ham boladimi. Savollarga javob uchun oldindan rahmat.


Jamshid2019-04-10 21:26:56

Salom hamaga men kolej bitiruvchisiman men kridit olib tuyaqush bilan shug'ilanmoqchiman shunga yol-yo'riq ko'rsatsaylar iltimos.


Bahriddin2018-10-30 10:39:09

Assalomu alaykum men ham tuyaqush boqyabman maqsadim kopaytirish shu masalada yer kerak ekinga va ferma qilgani qanday va kimga murojat qilishni bilmayabman shu masalada amaliy komak berishingizni iltimos qilaman +998941552842


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+