O‘zLiDeP депутатлари урганчлик тадбиркорга “ноль” қийматда бино олиб беришда кўмаклашади
06.09.2018, 17:41
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Қурбанов ҳамда партия Урганч шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Д.Жуманиязовлар ишчи гуруҳ аъзолари билан шаҳардаги тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганишди.
Урганч шаҳар Ал-Хоразмий маҳалласида жойлашган “Мадина-Абдуллоҳ” оилавий корхонаси шу йилнинг 1 июнидан иш бошлаган бўлиб, бугунги кунда 10 турдаги миллий ширинликларни ишлаб чиқариб, ички бозорга чиқармоқда.
- Ишимизни дастлаб 3 нафар ишчи билан, ташландиқ бир бинони ижарага олиб бошлаган эдик, - дейди тадбиркор Абдуллоҳ Дўстметов. – Бугунги кунга келиб ширинликларимизга кун сайин талаб ошаётгани сабабли ишчиларимиз сонини 12 нафарга етказдик. Келгусида ишимизни янада ривожлантиришимиз учун бизга Урганч шаҳридан “ноль” қийматда бино керак. Ушбу муаммойимизни ҳал қилишда қийналаяпмиз.
Албатта, ривожланишга интилаётган тадбиркорнинг мушкулини осон қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва имкон даражасида амалий ёрдам бериш партиямизнинг асосий мақсадларидан бири. Шундай экан, O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ишчи гуруҳи мазкур муаммога қараб турмади. Бино масаласида шу куннинг ўзида ҳужжатлар тайёрланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-07 09:13:43
Ҳаммамизга маълумки тадбиркорлар бизнинг электоратимиз. Уларнинг муаммолари бу бизнинг муаммоларимиздир. Муаммолар ечими эса ўз навбатида фаол ва самарали фаолият натижасидаижобий ҳал қилинади.
Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-06 18:14:36
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ишчи гуруҳидаги партиямиз фаоллари билан мактанса арзийди. Битта тадбиркорга амалий ердам курсатилса бу катта куч. Партияга ишончи халкнинг тадбиркорнинг янги иш бошлашига имконият эшиги. Хамма сафдошларимизга омадлар тилаймиз.