Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг Ягона электрон ахборот баъзасига 4,5 млн томорқа ер эгаси ҳақида ишончли ахборотлар киритилди

12.09.2018, 19:18

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг  Ягона электрон ахборот баъзасига 4,5 млн томорқа ер эгаси ҳақида ишончли ахборотлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 10 августдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  асосан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг Ягона электрон ахборот баъзаси яратилди. Янги тизимда 4,5 млн томорқа ер эгаси ҳақида ишончли ахборотлар киритилди.

Пойтахтимизда мазкур қарор мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуд Рўзметов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агромониторинг маркази директори Ҳикмат Насруллаев иштирок этди.

Тадбирда Ягона электрон ахборот баъзасининг қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, томарқа ер эгалари ва фермерларга яратадиган қулайликлари муҳокама қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2381
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+