O‘zLiDeP раҳбари энг яхши теримчиларни рағбатлантирди

03.10.2018, 16:22

O‘zLiDeP раҳбари энг яхши теримчиларни рағбатлантирди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов  Дўстлик туманидаги “Агро ёшлар” фермер хўжалигига ташриф буюрди.  

Ташриф давомида O‘zLiDeP раҳбари тумандаги фермерлар, пахта йиғим теримида қатнашаётган теримчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан танишди.

Мулоқотлар давомида пахта йиғим-терим мавсумида аҳолининг мажбурий теримга жалб қилинишини олдини олиш, теримчиларни соғ-саломат бориб келишлари, уларнинг овқатланишларини таъминлаш ҳамда теримчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида бериш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, қўлига этак олиб, барча маслакдошларимизни пахта йиғим-теримига фаол иштирок этишга чақирди.

–Деҳқонларимизнинг пешона тери, қалб қўри эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз, – дейди O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Бону Ҳамрақулова. – Чунки электоратимиз вакиллари бўлган фермерларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб рағбатлантириш партиямиз олдидаги муҳим вазифалардан саналади. Шу боис, бугун барча маслакдошларимиз қатори биз ҳам пахта йиғим-теримига кўмаклашгани келдик.

Ташриф якунида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов бир гуруҳ энг яхши теримчиларга партиянинг эсдалик ва қимматбаҳо совғаларини топширди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1746
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-10-04 09:35:45

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А. Хаитов вилоятлардаги фермер хўжалигига ташрифлари давомида фермерларимиз томонидан етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб териб олишда қатнашаётган теримчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг меҳнат шароитлари билан танишиб, кунлик юқори пахта терганларга эсталик совғалари берилмоқда. Ҳашарда қатнашаётган барча ҳашарчиларга куч қувват тилаймиз.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-10-03 16:53:33

Фермерлар томонидан етиштирилган ОҚ ОЛТИНни нобуд қилмасдан териб олинишида партиямиз раҳбари ва жонкуярларининг фаол иштирок этаётганлиги барча партия аъзоларига ўрнак бўлади деб ўйлайман. Барча теримчиларга куч ва қувват тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+