“Мақсадимиз – халқни рози қилиш”, дейишмоқда чинозлик партиядошларимиз

16.11.2018, 16:58

“Мақсадимиз – халқни рози қилиш”,  дейишмоқда чинозлик партиядошларимиз

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” Чиноз туманидаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида “O`zLiDeP – тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Унда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, БПТ раислари, тадбиркор ва ишбилармонлар хотин-қизлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Чиноз туман Кенгаши аппарат раҳбари Пайзулла Тожиқулов йиғилганларни партиянинг 15 йиллик  байрами билан табриклаб, ўтган давр мобайнида партия томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Бугун аёлларимиз нафақат уй бекаси, балки давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларда меҳнат қиляпти, – дейди Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Камола Айтенова. – Ўзимдан қиёс. Мен ҳам кўп йиллардан буён шу партиянинг аъзоси сифатида партия мақсад-вазифаларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиб келяпман. Энг муҳими, ўтган давр мобайнида “Аёллар қаноти” билан биргаликда улкан ишларни амалга оширдик. Мақсадимиз – одамларни рози қилишдан иборат.

Тадбир сўнггида O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши томонидан партия фахрийларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+