O‘zLiDeP хоразмлик илғор фермерларни тақдирлади

14.12.2018, 16:09

O‘zLiDeP хоразмлик илғор фермерларни тақдирлади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Ҳазорасп туманидаги “Ҳазорасп пахта тозалаш” корхонасида тадбир ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини, айниқса, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчиликни ривожлантириш, бу борада янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилаётган алоҳида эътибор озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.  

–Юртимизда кейинги икки йилда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам муҳим дастурлар, “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулнора Матмуратова. – Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Натижада фермерларимиз қуруқ иқлим, ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, пахта ва ғалладан мўл ҳосил олиб, шартномани ортиғи билан бажаришди.

Тадбир якунида вилоят ривожига улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ илғор фермерлар O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

Мардонбек АБДИРИМОВ,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+