Зиёда Ишмуродова O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раиси бўлди

20.12.2018, 16:18

Зиёда Ишмуродова O‘zLiDeP Пастдарғом  туман Кенгаши раиси бўлди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва Пастдарғом туман Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий эътибор Президентимизнинг Бош қомусимиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” номли  маърузадан келиб чиқувчи вазифаларга қаратилди.

Шунингдек, 2018 йил ноябрь-декабрь ойларида партия сафига янги аъзоларни қабул қилиш режа-топшириқнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда аъзолик бадалларини ундириш режасини бажариш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига, вилоятдаги раҳбарлик лавозимларига, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлигига захира кадрлар базасини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди.

Мажлисда сўзга чиққанлар беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси, қолаверса, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида Самарқанд вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш режалаштирилганини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Зиёда Ишмуродова O‘zLiDeP Пастдарғом туман Кенгаши раиси этиб сайланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+