#LIVE Қуйи бўғинлар ва депутатлик гуруҳлари билан ишлашда янгича услубларни ўрганяпмиз

27.12.2018, 14:39

#LIVE Қуйи бўғинлар ва депутатлик гуруҳлари билан ишлашда янгича услубларни ўрганяпмиз

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танлови давом этмоқда. Танловнинг қуйи босқичлари жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ташкил этилган эди.

– Бошланғич партия ташкилоти фаолиятини бошқариш, депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ишлаш, қабул қилинаётган қонунлар, партия олий органларининг қарор ва фармойишларини бажарилишини тизимли йўлга қўйиш партия туман (шаҳар) Кенгашлари зиммасига катта масъулият юклайди, – дейди O‘zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба Гаппарова. – Уларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш, ташкилий-партиявий ишларни тизимли йўлга қўйиш, мафкуравий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, қуйи бўғинлар ва O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳам ҳамкорлик қиляпмиз. Натижада  минглаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйиб, оиласи даромади ва мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшмоқда.  

Ишонамизки, бу эзгу ишлар кейинги йилда ҳам давом этади. Зеро, янги йилни катта хурсандчилик, қувонч билан қарши оляпмиз. Танловдан келиб чиқиб, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш, депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, партия электорати билан ишлашда янгича услубларни қўллашни амалиётга татбиқ этишни галдаги устувор вазифа сифатида белгилаб олдик.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-12-28 10:53:45

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши томонидан “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг ғолиби Д.Абдуллаевни қўллаб-қувватлаб қоламиз. Омад ёр бўлсин партиядошлар.


N.Sheraliyev - Farg'ona viloyati2018-12-27 17:20:09

“Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти” танловининг ўтказилиши туман ва шаҳарлардаги партия Кенгашлардаги ишларни яна бир даража ривожланишига олиб келди. Ушбу танловни мунтазам ташкил этилиши албатта барча учун фойдали ва самарали бўлган бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+