O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида мусобақа ўтказди

12.01.2019, 14:06

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар  ўртасида  мусобақа ўтказди

Қўрғонтепа туманидаги Мурувват уйида меҳнат қилаётган 250 ходимнинг 200 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Эътиборлиси, муассаса қошидаги БПТ аъзоларининг аксарияти ҳам аёллардан иборат.

Уларнинг илғор ташаббуслари эса бу ерда ўтказилаётган тадбирларда намоён бўлмоқда. Боиси, маскандаги хотин-қизлар O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг ҳар бир лойиҳасида белгиланган бандларга алоҳида масъулият билан ёндашади.

–Партиянинг “Соғлом оиладан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбир нафақат муассасамиздаги хотин-қизларни, балки ҳудуддаги аёлларни ҳам қамраб олди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг аёллар масалалари бўйича  раис ўринбосари Хуршидахон Халилова. – Лойиҳа мақсадларини ўзида жамлаган ушбу спорт тадбири узоқ масофага югуриш, волейбол мусобақаларини ўзи ичига олди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Умида ИСАЕВА,

 O‘zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

 бўлим мудири  

  • Кўрилди
    1328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+