O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Мактабгача таълим бошқармаси ходимларига Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

15.01.2019, 15:37

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Мактабгача таълим бошқармаси ходимларига Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши вилоят Мактабгача таълим бошқармасида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди. 

Тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

–Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш ва қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш 2019 йилда бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларимиздан саналади, – дейди Наманган вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ҳилола Юсупова. – Айни пайтда вилоятимизда 544 давлат МТМ ва 118 нодавлат МТМ фаолият юритмоқда. Жорий йилда болаларни боғчага қамровини  кенгайтириш мақсадида яна 120 хусусий МТМни ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбирда партия билан ҳамкорликда МТБнинг шаҳар ва туман бўлимларида ҳам тарғибот тадбирларини ташкил этишга келишиб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+