ФОТО: O'zLiDeP фаоли “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

08.04.2019, 18:27

ФОТО: O'zLiDeP фаоли “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашидаги 48 минг нафардан ортиқ сафдошларимизнинг 20 мингдан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида иқтидорли, изланувчан, фаол ва  ташаббускор қизларимиз кўп. 

Ана шундай ёшлардан бири Нукус давлат педагогика институти талабаси Гулойим Жумабаевадир. Нега десангиз, яқинда у “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

“Спортга болаликдан меҳр қўйганман. Шу боис, спортнинг дзюдо, миллий кураш ва самбо билан мунтазам шуғулланиб келаман. Ҳозир хотин-қизлар учун фитнес клуби очганмиз. Клубда асосан қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, ортиқча вазндан ҳоли бўлишида кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклигини ўргатяпмиз”, – дейди  Гулойим.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугун қаҳрамонимиз спортнинг дзюдо, миллий кураш ва самбо бўйича спорт устаси, дзюдо бўйича Тошкент гран-приси ғолибаси, Осиё кубоги совриндори ҳисобланади.

 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+