Қувасойдаги “Kvarts” корхонасида фаолият юритаётган БПТда “O‘zLiDeP кутубхонаси” ташкил этилди

16.04.2019, 16:56

Қувасойдаги “Kvarts” корхонасида фаолият юритаётган БПТда “O‘zLiDeP кутубхонаси” ташкил этилди

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши таркибидаги “Kvarts” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қуйи бўғин етакчиси С.Зоҳидовнинг 2018 йилдаги иш фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг фаолиятини янада кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

- Бошланғич партия ташкилотимиз 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда ўз сафига 500 нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган, – дейди қуйи бўғин етакчиси С.Зоҳидов. - Бошланғич партия ташкилотимиз томонидан электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ҳал этишда ташаббус кўрсатиб келяпти. БПТ кўмагида 15 нафар ёшлар иш билан таъминланган бўлса, корхонамизнинг 20 нафардан ортиқ ишчи-ходимларига ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Ўтган йилнинг ўзида корхонамизнинг 200 нафарга яқин ишчи ходимлари партиямиз сафига қабул қилинди. Энг қувонарлиси, бизнинг жамоамиз “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти-2018” кўрик-танловининг республика босқичида 3-ўринни қўлга киритди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида мазкур қуйи бўғин етакчиси С.Зоҳидовнинг самарали фаолиятига ижобий баҳо берилиб, БПТ раислигига қайта сайланди.

Шуни куни ташриф буюрган O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи вакиллари, партия фаоллари "Kvarts" акциядорлик жамиятидаги бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Партия вакиллари кўмагида ёшларнинг маънавий хордиқ чиқаришлари учун мазкур корхонада "O‘zLiDeP кутубхонаси" ташкил этилди, 400 дан ортиқ турли бадиий китоблар совға қилинди.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+