O‘zLiDeP оқдарёлик тадбиркор хонадонида маҳорат дарси ташкил этди

13.05.2019, 16:53

O‘zLiDeP оқдарёлик тадбиркор хонадонида маҳорат дарси ташкил этди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини “Ўзбекистон” кўчасида яшовчи оилавий тадбиркор Бувиражаб  Хушвақтова хонадонида маҳорат дарси ташкил этди.

Маълум бўлишича, Б.Хушвақтова мамлакатимизда тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб бундан 7 йил аввал оилавий касаначиликни йўлга қўйган. Айни пайтда буюртма асосида оилавий кўрпа, ёстиқ ва ёш келинлар учун турли хил тўй либослари тикиб келмоқда.

–Фаолиятимни бошлашдан олдин менга “Тадбиркорликни бу йўналишда фаолият юритаётганлар кўп, яхшиси сиз бошқа йўналишда иш бошланг” деган кишилар кўп бўлган, – дейди Б.Хушвақтова. Аммо мен бу соҳага жуда қизиққаним ва буюртмаларга турли янгиликлар қилганим сабабли бозорда ўрнимни топдим. Ахир халқимизда “Қаловини топсанг қор ҳам ёнади” деган нақл бор. Оддий сузма, қатиқ, қурит тайёрлаш бўйича ҳам оилавий тадбиркорликни бошласа бўлади. Бунинг учун инсон ҳалол ва меҳнатсевар бўлиши керак, холос.

Таъкидлаш керак, бугун Б.Хушвақтованинг туманда ўнлаб шогирдлари бор. Тадбиркор уларга тикувчиликнинг сир-асрорларини ўргатишдан ҳеч чарчамайди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1039
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+