Ирода Садуллаева “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Янгиариқ туман босқичи ғолиби бўлди

16.05.2019, 16:13

Ирода Садуллаева “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Янгиариқ туман босқичи ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши томонидан 15-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.  

Танловда иштирокчиларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўрни яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқараётгани, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатаётгани каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. 

–Тадбиркор аёлларимизга рағбат бераётган ушбу танловда ғолиб бўлганимдан беҳад ҳурсандман, – дейди танлов ғолиби Ирода Садуллаева. – Бундай тадбирлар фаол ва тадбиркор хотин-қизлар фаолияти, уларнинг илғор тажриба ва иш усуллари билан танишиш имконини яратади. Энди менга билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратимни ишга солиб, юрт тараққиётига ўз ҳиссамни қўшаман. 

Танловда иккинчи ўринга энг намунали тадбиркор Ҳамида Матякубова, учинчи ўринга “Янгиариқ пойафзал” оилавий корхонаси раҳбари Рохатой Оллаберганова сазовор бўлди. 

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Мушарраф РАХИМОВА,

аёллар билан ишлаш

 бўлими мудири

  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра2019-05-24 11:22:14

Мен хам шу танловда қатнашдим. Аёлларга бўлган эътибор, ғамхўрлик жуда яхши бўлиб, бундан ҳар бир аёл ўз хулосасини чиқариб янада олға харакатланиб ўз устида ишлаши ва замон билан ҳамнафас бўлиб яшаши лозим. Партиянинг бундай тадбирлари, учрашувлари тез-тез ўтказилиб турилади. Йилдан йилга янги ғоя ва инновацияларга бўлган талаб ошиб бормоқда партиянинг лойиҳа ва кўрик танловларида ҳам бу сезилмоқда. Партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши томонидан "Ишбилармон аёл" кўрик танлови юқори савияда ўтказилди. Партия томнидаан ўтказилган бундай тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+