O‘zLiDeP фаоллари “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичига йўлланма олди

11.06.2019, 16:59

O‘zLiDeP  фаоллари “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг Республика босқичига йўлланма олди

Нукусда Президент соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиб келинаётган “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган, тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар, жумладан ёш тадбиркорлар қатнашди.

Танловда иштирокчилар “Саноат соҳасидаги энг яхши тадбиркор”, “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши фермер”, “Энг яхши ёш тадбиркор” ҳамда “Энг яхши ҳунарманд” каби бешта йўналиш бўйича беллашди.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, O‘zLiDeP фаоли, “Нукус Зиёда-Нур” ўқув маркази раҳбари З.Утеназарова танловнинг “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича 1-ўринга лойиқ топилди ва Республика босқичига йўлланма олди.

“2018  йилнинг апрель ойида тикувчилик, сартарошлик, пазандалик ва турли хил безаш курслари бўйича ўқув-маркази ташкил этган эдик, – дейди у. Кейинчалик юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, массаж, компьютер курси ва  бухгалтерия, қорақалпоқ нақшларини ўрганиш курсларини очдик. Энди эркаклар сартарошхонаси, мебель, пойабзал, уяли алоқа телефонларини таъмирлаш, инглиз ва рус тили курсларини ҳам очишни режалаштиряпмиз. Менга билдирилган ишонч эса кучимга куч қўшди”. 

Шўманойлик яна бир фаолимиз якка ҳунарманд Р.Матирзаева ҳам танловнинг “Энг яхши ҳунарманд” йўналиши бўйича 1-ўринга лойиқ деб топилди.

“Қарийб 22 йилдан буён миллий ва замонавий услубдаги кийим-кечаклар, ўтовлар учун гиламларни қўл меҳнати орқали тўқиб келяпмиз. Ҳунармандчиликни ўз онамдан ўрганганман. Шу боис, “Устоз ва шогирд” анъанасини давом эттирган ҳолда ҳозирга қадар 16 нафар шогирд тайёрладим. Бундай танловлар эса бизни янада кўпроқ ишлашга, изланишга ундайди”, – дейди  Р.Матирзаева.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2019-06-12 09:01:30

Партиямиз тамонидан хар йили ташкиллаштириладиган “Ташаббус – 2019” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида голибликни кулга киритган партиямиз фаолларини табриклаймиз, келгуси боскичида хам омад ёр булишини тилаймиз .


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+