Жомбойлик гулчи Муборак Ўроқова “Ишбилармон аёл” кўрик танлови туман босқичи ғолиби бўлди

14.06.2019, 11:47

Жомбойлик гулчи Муборак Ўроқова “Ишбилармон аёл” кўрик танлови туман босқичи ғолиби бўлди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” республика кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман марказий истироҳат боғида танлов муносабати билан  фермерлар , чеварлар, ҳунармандлар, тадбиркорлар  томонидан кўргазма  ташкил қилинди. Партия туман Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда гулчи Муборак Ўроқовалар оиласи биринчи ўринни эгаллади.

Муборак Ўроқова турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан 5 йилдан буён гулларнинг  50 га яқин турларини етиштиради. Уларнинг 15 тури хона гуллари бўлиб, қолган 40 дан ортиғи  декоратив гуллар ҳисобланади.           

- Гулчилик  Жомбойда қолаверса, вилоятда сердаромад бизнес ҳисобланмайди. Гул бизнесининг маълум мавсуми бор.  Аммо бу бизнинг оиламизни ташвишга солмайди. Гул етиштириш бизга шунчаки қизиқиш, биз бундан ўзгача завқ-шавқ оламиз. Шу боис томорқамизда ҳам иссиқхонамиз гуллар билан тўла, - деди М.Ўроқова.

 Танлов натижаларига кўра  2- ўринга тикувчи Азиза Нурматова муносиб деб топилган бўлса,  3-ўринга “Нина замини” фермер хўжалиги раиси Салима Умарова лойиқ деб топилди.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    341
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+