O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 70 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтди

25.12.2017, 17:34

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 70 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтди

Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Республикамизда онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарори, саратон касалликларига қарши курашда янги босқични бошлаб берди. Бу босқич аҳолини даволашнинг юқори технологик усулларга бўлган эҳтиёжларини қоплашга, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашга йўналтирилган.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши  “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Аҳолига сифатли онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида  Урганч шаҳарида тадбир ўтказилди. Унда O’zLIDePнинг барча туманлардаги аёллар масалалари бўйича раис ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, РИОВРИАТМ ходимлари,  тадбиркор ва фермер аёллар, O‘zLiDeP фаол аъзолари ва ОАВ ходимлари қатнашди.  

– Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида минтақалараро хоспислар ташкил этилиши республика фуқароларининг ҳаёт сифатини яхшилади,  дейди  – РИОВРИАТМ Хоразм филиали онкогинекологи Ф.Шарипова – Вилоят онкология муассасалари тузилмасида паллиатив ёрдам бериш бўйича бўлимларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мутахассис врачлар текшириш ва хулосаларига кўра хотин-қизларнинг 20 нафарида турли хил касалликлар жумладан, хавфсиз ўсма касаллиги 2 та, мастопатия 6 та, бачадон миомаси 3 та, сурункали аднексит 3 та, бартолин бези кистаси 1 та, эдоцервицит 1 та, кольпит 1 та, 3 нафар аёлларда бачадон бўйни яраланган эктопияси аниқланди. Шифокорлар аниқланган касалликларга ташҳис қўйиб, керакли муолажа ва тавсияларни бердилар.

Н.Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+