“Дурдона” лойиҳаси доирасида андижонлик Дилбар Исматова кутубхона ташкил қилди

28.01.2020, 15:34

“Дурдона” лойиҳаси доирасида андижонлик Дилбар Исматова кутубхона ташкил қилди

Дилбар Исматова Андижон туманидаги Оқёр касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. Мутолаага жуда ўч. Ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини катта қизиқиш билан ўқийди. Дилбар туман ёшлари шаҳар марказидаги кутубхоналарга узоқ йўл босиб боришига ҳожат қолдирмаслиги боис ҳам ўз туманида кутубхона ташкил этишни режалаштирди. Ўзи сингари китобга меҳр қўйганлар учун ташаббусни илгари сурди. O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланган ғояси туман марказида мўъжазгина кутубхона ташкил қилишга туртки бўлди.

-Бугун Дилбарнинг ташаббуси билан очилган кутубхона китобхонлар билан гавжум, - дейди партия туман кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи раҳбари Мавлуда Юсупова. – Мазкур маънавият маскани унутилиб бораётган маънавий меросимизни оммалаштириш, шу билан “оммавий маданият”га қарши иммунитет ҳосил қилиш, аҳоли, айниқса, аёллар ўртасида мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини тарғиб этиш, уларнинг онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳиссини шакллантириш мақсадларига хизмат қилмоқда.  

Тумандаги 12-мусиқа ва санъат мактабида O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши томонидан туман хотин-қизлар қўмитаси масъуллари, туманда мавжуд касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасидаги тадбирда Дилбар Исматова ўз ютуқлари билан ўртоқлашиб, китоб ҳамма замонларда ҳам зангламас, қимматбахо бойлик сифатида қаралганини қайд этди. Ўзи ташкил қилган кутубхонага барча хотин-қизлар ва ёшларни таклиф қилди.

                                                  Назирахон Толипова, 

O‘zLiDeP  Андижон туман

          Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    1120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+