Мурожаатномани ўрганишга бағишланди

28.12.2017, 15:58

Мурожаатномани ўрганишга бағишланди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўқиб ўрганиш, партия электорати ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган ўқув -семинари бўлиб ўтди.  Семинарда сўзга чиққанлар маърузада билдирилган долзарб фикрлар барча партия фаоллари учун дастуриламал бўлишини таъкидладилар.         

-Замон билан ҳамнафас яшаб, фаолият олиб бормоқчи бўлган депутат мазкур маърузани қайта-қайта ўқиши, ундаги устувор вазифаларни ўзининг фаолият дастури деб билмоғи керак, - дейди O‘zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Абдусалим Мўминов. – Бугунги тадбирда фаолиятимизда йўл қўйилаётган камчиликлар рўй-рост айтилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. Дарҳақиқат, халқ депутатлари Кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти кун сайин юксалиб бораётган бир пайтда биз-депутатлар сайловчилар ишончини қозониш учун янада самаралироқ фаолият олиб боришимиз, халқнинг дардини ўз дардимиз деб билишимиз керак. Шиддаткор замоннинг ҳам талаби мана шу. 

     О’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1935
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+