“Ёшлар–келажагимиз!” жамғармаси 2020 йил боёвутлик 13 нафар ёшларларга 1 млрд. 600 млн. сўм кредит ажратади

17.02.2020, 17:06

“Ёшлар–келажагимиз!” жамғармаси 2020 йил боёвутлик 13 нафар ёшларларга 1 млрд. 600 млн. сўм кредит ажратади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш, Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими ҳамда “Ёшлар-келажагимиз!” жамғармаси Боёвут тумани филиали ҳамкорлигида тумандаги Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежида “Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш – оилавий бизнесни ривожлантириш демакдир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда туманда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратган ҳолда бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Ўтган 2019 йилда “Ёшлар–келажагимиз!” жамғармаси Боёвут тумани филиали томонидан 5 миллиард  380 миллион 300 минг сўм миқдорида 17 нафар ёшларга тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағлари ажратилган. Бунинг натижасида 110 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. Бу йил 13 нафар ёшларга 1 миллиард 600 миллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш белгиланган.

Давра суҳбатидан сўнг ёшлар “Аҳмадий Шаҳобиддин” фермер хўжалиги ташриф буюришди. Фермер хўжалиги раиси Аҳмадий Шаҳобиддин Абдуқодир ўғли ўз фермерлиги, эришган ютуқлари, фермерлигининг дастлабки босқичлари тўғрисида ёшларга сўзлаб берди.

- “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Боёвут туман филиали орқали 800 миллион сўм миқдорида кредит олган эдим, - деди ёш фермер Шаҳобиддин. - 2018 йилда Германиядан 33 бош наслли ғунажинлар олиб келган эдик. Бугунги кунда уларнинг сони 60 бошдан ошди. Айни кунда ҳудудимиздаги болалар боғчасига ҳар куни 150 литр сут етказиб бераяпмиз. Хўжалигимизда 17 та доимий ва мавсумий  ишчи ўрни яратилган.

Келгусида фермер гўшт ва сутни қайта ишлаш кичик корхонасини ташкил этиш ниятида юрибди.

Фермер хўжалигида бўлган ёшлар бевосита ёш фермер томонидан амалга оширилаётган ишлар ва режалар билан яқиндан танишишди.

Жонли суҳбат, амалий машғулотлар тарзида ўтган тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди.

Дилором Эсонова,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+