O’zLiDeP вакиллари урганчлик тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

11.06.2020, 15:59

O’zLiDeP вакиллари урганчлик тадбиркорлар фаолиятини ўрганди

Бугунги кунда жойларда партия ҳудудий кенгашлари, депутатлар, фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ пандемия даврида тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларини оёққа туришида ёрдам бериш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларда ўрганишлар олиб бормоқда.

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари ва депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Урганч шаҳри ва Хива туманидаги  бир қатор тадбиркорлик субъектларида бўлиб, карантин даврида корхоналарда олиб борилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Партия фаоллари “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонасида бўлиб, корхона ишчи ходимлар билан мулоқот қилди.

Мазкур оилавий корхона 2013 йилда 25 миллион сўм кредит эвазига ташкил этилиб, фаолияти давомида 30 дан ортиқ имконияти чекланган хотин-қизларни доимий иш билан тъминлади. Бугунги кунда 100 миллион сўмдан ортиқ кредит олиб фаолиятини янада кенгайтирди.

“Корхонамизда 20 нафар хотин-қиз иш билан банд, шулардан 15 нафари имконияти чекланган хотин-қизлар. Карантин сабабли фаолиятимиз бир муддат тўхтади. Ҳозирги кунда 8 нафар ишчи билан фаолиятимизни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда қайта тикладик. Корхонамиз асосий фаолият тури тиббий ниқоблар ва махсус кийимлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Пандемия вақтида кам таъминланган оилаларнинг 30 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 10 мингга яқин тиббий ниқобларни аҳолига бепул тарқатдик”, - дейди корхона раҳбари, БПТ раиси Ф.Садуллаева.

 Корхона ишчилари партия вакиллари билан мулоқот жараёнида мамлакатимизда тадбиркорларга, хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунлигини эътироф этишди.

Корхона раҳбарининг келгусидаги режалари катта. Қўшимча бино қуриб, уйда ўтирган аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, турли тикувчилик, каштачилик, зардўзлик каби йўналишлардаги ўқув курсларини ҳам ташкил қилишни мақсад қилган.

 Насиба ВАИСОВА,   

O’zLiDeP  Хоразм вилоят  Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    195
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+