O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши тадбиркорга 600 миллион сўм кредит олишда кўмаклашди

29.06.2020, 16:05

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши тадбиркорга 600 миллион сўм кредит олишда кўмаклашди

Қўрғонтепа туманидаги Олтинсой маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида бир неча йил аввал каттагина ҳовуз барпо қилинган эди. Аммо лоқайдлик, бепарволик сабаб ҳеч қанча вақт ўтмай,  ушбу сув ҳавзаси қурғоқчиликка юз тутгани ачинарли. Кимдир жавлон уриб фойдаланса арзийдиган жой қаровсиз турган бир пайтда янги ташаббус илгари сурилди. 2018 йилда Мирфаёз Мамажонов мутасаддиларга бўш турган ҳовуздан унумли фойдаланиш бўйича бизнес лойиҳасини тақдим қилди. Албатта, хайрли тадбир туман масъулларига маъқул келди. Шундай ташаббусни қўллаб-қувватламай бўладими?!

2018 йилнинг ноябрь ойида тадбиркор мазкур ҳовуз жойлашган 5 гектар ерни “ ноль” харид қийматида сотиб олиб, .“Striving for restoration” баликчилик фермер хўжалигини ташкил қилди, таъмирлаш ишларини бошлади.  Таъмирлаш ишлари якунлангач, ҳовузга шу ер майдони четидаги катта ариқдан сув олиб келинди. 2019 йил бошидаёқ Улуғнор туманидаги балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари билан шартнома тузилиб, балиқ личинкалари келтирилди. Ўтган бир йил вақт ичида личинкалар астойдил парваришланиб, айни кунда улар етилиб, харидоргир маҳсулотга айланди.

-Етилган балиқлар гўшти ўртача беш килограммни ташкил қиляпти, - дейди тадбиркор. –Режаларимиз кўп. Ёнига яна битта ҳовуз қурилишини бошлаганмиз. Ҳозирги кунда 3 гектар ер майдонида балик парваришини йўлга қўйганмиз. Қолган 2 гектар ер майдонида паррандачилик ҳамда чорвачилик йўналишида фаолият бошламоқчимиз. Бунинг учун барча имкониятларимизни ишга солганмиз. Шароитлар бор, маблағимиз етарли. Яқин кунларда бу йўналишдаги ишларимизни ҳам йўлга қўямиз.

Бироқ тадбиркорнинг оғриқли муаммоси бор. Унга балиқчиликда сувни кайта ишлаб берадиган ускуна зарур. Хориждан келтириладиган мазкур ускуна учун маблағи етарли эмас. O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши тадбиркорнинг жонига оро кирди. Биргина мурожаат билан барча зарурий ҳужжатлар тайёрланди. Вилоят “Ипотека” банкидан имтиёзли давр билан олинган 15 фоизли 600 миллион сўм кредит маблағи бемалол ускуна учун етади.

Тадбиркорлар бугун партия туман Кенгаши фаолиятидан мамнун. Мурожаатлари жойида, кечиктирилмай ҳал этилаётган фуқароларнинг ишончлари сафдошларимиз сони ортиб боришига хизмат қилаётир.

Абдувосит ҚОБИЛЖОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш

бўлими мудири в.б.

  • Кўрилди
    259
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+