Наманганда экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар яна биттага кўпайди

06.07.2020, 17:17

Наманганда экспортбоп, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар яна биттага кўпайди

Бугунги кунда юртимизда кафел маҳсулотига бўлган талабнинг 45 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига қондирилади. Қолган  55 фоизи Хитой ва Эрондан импорт қилинади. 

Намангандаги Art Soft Ceramics Holding корхонаси айнан шу соҳада етакчи давлатлар билан рақобатлашиш учун қурилди. Корхона тўлиқ ишга тушса, импортга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланиши билан бирга қўшни Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига экспорт қилиш имконияти яратилади.

Корхонамизнинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, бу ерда 100 фоиз маҳаллий ҳом-ашё эвазига иш олиб борилади дейди – “Art Soft Holding” компанияси Кузатув кенгаши раиси, Наманган вилоят Кенгаши депутати Олимхон Бабаханов. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларимиз сифати эса ҳар қандай хориж корхонасиникидан қолишмайди. Чунки технологиялар тўлиқ Япония ва Италиядан келтирилган.

Корхонада бир суткада 5000 кв. маҳсулот ишлаб чикарилади.

Кафель - 1250 даража иссиқда пишади. Корхона технологияси бирламчи маҳсулотни ишлаб чиқаришга қаратилган энергияни турбиналар орқали қайта печга йўналтиради ва 30 фоизга қадар тежаш имконини беради. 

Таъкидлаш жоизки, бозорда сотилаётган маҳсулот импорт ҳисобига бугунги кунда 15 доллардан 35 долларгача бўлса, корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тан-нархи 7 долларни ташкил қилади, бу эса Ўзбекистон бозорини эгаллашда асосий омил ҳисобланади.

Юлдуз Юлдашева, 

O'zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+