Ватанни асраш муқаддас бурчим

15.01.2018, 17:26

Ватанни асраш муқаддас бурчим

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов  ташаббуси билан 1992 йил январдан мамлакатимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилди. Худди шу куни миллий армиямизга асос солинди. Ушбу тарихий сана – 14 январь мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ана шу байрам муносабати билан O’zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Урганч шахридаги Суратлар галереясида “Ватанни асраш муқаддас бурчим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Урганч Суратлар галереяси директори Маримбой Атамуратов, O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлими мудири Мушарраф Рахимова, O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши депутати Нигора Қўшчанова, O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Дониёр Жуманиязовлар шарафли ва жуда катта жасорат, матонат, билим талаб қиладиган шарафли ишларида муваффақиятлар тилаб, ушбу байрам билан мард ва жасур ўғлонларни – ҳарбийларни табрикладилар.  Тадбир якунида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ ҳарбийларга ташаккурномалар топширилди.      

 Мушарраф РАХИМОВА,

Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+