Сенатор Хивада “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди

10.09.2020, 17:29

Сенатор Хивада “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 20 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратиб, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлари шакллантирилиши зарурлигини, уларнинг ҳар бири билан манзилли ишлаш кераклигини таъкидлаган эдилар.

Шу мақсадда сенатор Фарохат Садуллаева ташаббуси билан Хива туманидаги Дашёқ қишлоғида "Аёллар дафтар"ига киритилган хивалик ишсиз ва боқувчисиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда Хива туман бандликка кўмаклашиш маркази, тумандаги банкларнинг масъул ходимлар ва 60 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок  этди.

-3 нафар фарзандим бор, - дейди Гулнора Атажанова. - Ёлғиз онаман. Олий маълумотим бўлмагани сабабли иш тополмай қийналаётган эдим. Бугун сенатор Фарохат опа билан яқиндан суҳбатлашдик, муаммоларимизни бўлишдик. Тикувчилик қилишни биламан. Эндиликда вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг тикувчилик курсига қатнаб, келгусида уйда оилавий тадбиркорлигимни бошлаш ниятидан.

Учрашув давомида 3 нафар хотин-қизга ишга жойлашиш учун йўлланма берди.

Мазкур тарғибот тадбири натижасида 15 нафар қизларимиз вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан ташкил қилинган миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, гўзаллик салони, миллий пишириқлар тайёрлаш бўйича ўқув курсларида ўқиб, ўзларининг тадбиркорлигини бошлаш истагини билдиришди. Уларга қулай имконият яратиш мақсадида сенатор ташаббуси билан ўқув машғулотлари шу маҳалланинг ўзида ўтказиладиган бўлди.

Сенатор учрашувлари жойларда давом этмоқда.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши,

Сиёсий таълим сектори мудири

 

  • Кўрилди
    999
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+