O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 370 нафар когонликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

20.01.2018, 17:05

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан 370 нафар когонликлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Когон шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар  ҳамкорлигида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Когон шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, бу ерда жами 38 нафар олий маълумотли  шифокор, 72 нафар хамшира, 31 нафар кичик тиббиёт ходими, 16 нафар маъмурият ходимлари аҳолига  намунали ва сифатли  хизмат кўрсатиб келмоқда.

Партия лойиҳаси доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида 40 дан ортиқ олий тоифали шифокорлар томонидан 370 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, фахрийлар, нуронийлар, ёш ва ҳомиладор хотин-кизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, бепул тиббий кўрик доирасида ҳомийлар кўмагида ҳудуддаги бир қатор ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга қоннни суюлтирувчи, оёқ, суяк оғриғи учун, қондаги халестиринни йўқотувчи, ошқозон ости бези, юрак-қон томирлари касалликлари ва бошқа аниқланган  касалликликлар учун жами 22 миллион сўмлик дори-дармонлар берилди.

Шу билан бир қаторда тадбир ташкилотчилари 2 гуруҳ ногирони, фуқаро Зарнигор Мирзаеванинг хонадонида бўлишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказишди ҳамда 1 та ногиронлик аравачаси топширилди.

                                                                                            O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1752
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+