Хоразмда спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

01.02.2021, 17:08

Хоразмда спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди

Барча ҳудудларда бўлгани каби Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳам аҳоли ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимига асосан оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда, айниқса, қизларда жимоний тарбия ва спортга муҳаббат уйғотиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оилавий спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил  этишга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган мусобақалар аҳоли ўртасида оммалашмоқда.

Урганч шаҳридаги Ёшлик спорт мажмуасида вилоятдаги туман, шаҳарлар жамоалари иштирокида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

 Унда 13 та жамоа ичида Гурлан тумани жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритди. Такдирлаш маросимида сўзга чиққан O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шухрат Атажанов ўтказилаётган бу каби спорт тадбирлари ҳар бир оила ва маҳаллаларда ҳамда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга  хизмат қилишини таъкидлади.

Мусобақанинг вилоят босқичи ғолибларига партия Хоразм вилоят Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Сардор Жуманиёзов,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

“Ёшлар қаноти” бўлими мудири

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+