O‘zLiDeP экспертлар гуруҳи: тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган жиҳатлар ўрганилди (+Аудио)

29.08.2017, 16:56

O‘zLiDeP экспертлар гуруҳи: тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган жиҳатлар ўрганилди (+Аудио)

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари ҳукумат порталида умухалқ эътиборига ҳавола этилган. Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг хуқуқий асосларини янада  мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тизимли  ишларнинг янги босқичини бошлаб  бераётган ушбу лойиҳалар тадбиркорлик субъектлари учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Қизғин давом этаётган лойиҳалар муҳокамаси жараёнида  тадбиркорлар фикрларини ўрганган ҳолда аниқ таклифларни киритиш асосий мақсад қилинган.

O‘zLiDeP фаолларининг таъкидлашича, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган ҳар бир ҳужжат лойиҳалари юзасидан партия электорат қатлами тадбиркорлар, фермерлар, экспертлар гуруҳи иштирокида умумлаштирилиб, тизимли механизм жорий этилган. 

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1772
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+